Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 08.12.2013

Россияда энг кам ойлик иш ҳақи миқдори таҳминан 7% га оширилди

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 2013 йил 2 декабрь куни “Энг кам иш ҳақи миқдори тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонунга имзо чекди. Бунга кўра, 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб Россияда энг кам иш ҳақи миқдори 6,7% га оширилди. Бу ҳақида Гарант.ру ҳуқуқий портали хабар бермоқда. Қонунга киритилган ўзгаришга биноан энг кам иш ҳақи миқдорига 349 рубль қўшилди ҳамда 2014 йилнинг 1 январидан 5554 рубль (таҳминан 377 минг сўм атрофида) қилиб белгиланди. Бунгача эса, энг кам иш ҳақи миқдори 5205 ... Батафсил »

Жорий йилда Ўзбекистонда 970 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилди

Ўзбекистонда жорий йил давомида 970 мингдан ортиқ иш ўрни яратилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 6 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган маърузасида таъкидлаб ўтди. Президентимиз аҳоли бандлигини таъминлаш биз учун долзарб аҳамиятга эга эканлигига алоҳида урғу бериб, жорий йилда 970 мингдан ортиқ иш ўрни яратилганини, уларнинг 60 фоизи эса қишлоқ ҳудудларида ташкил этилганини маълум қилди. “Энг муҳими, касб-ҳунар коллежларини битирган 500 мингдан зиёд йигит-қизларимизни ишга жойлаштирганимизнинг ... Батафсил »

2013 йилда ёш оилаларга 346 миллиард сўм ипотека кредити ажратилган

2013 йилда ёш оилаларга 346 миллиард сўмдан ортиқ, яъни ўтган йилга нисбатан 10 фоиз кўп ипотека кредитлари ажратилган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 6 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда сўзлаган маърузасида таъкидлаб ўтди. Давлатимиз раҳбари охирги йилларда аҳолимизнинг турмуш даражаси ошиб, аввало, ҳаётимиз сифати тобора юксалиб бораётганлигига урғу бериб, бунинг исботи сифатида бир қанча статистик рақамларни келтириб ўтди. “2013 йилнинг ўзида қишлоқ аҳлига уй-рўзғор буюмлари сотиб олиш ... Батафсил »

Ислом Каримов Олий Мажлиснинг Вазирлар Маҳкамаси фаолияти устидан назоратини кучайтириш бўйича Конституцияга ўзгартиш киритишни таклиф қилди

2013 йил 6 декабрь куни пойтахтимиздаги «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов маъруза қилди. Мазкур маърузада давлатимиз раҳбари Олий Мажлис фаолияти ҳақида ҳам бир қатор танқидий, таҳлилий фикрларни баён қилиб ўтдилар. Хусусан, “ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаб олишда сиёсий партияларнинг ролини кескин кучайтириш, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишда уларнинг иштирокини кенгайтириш демократик ислоҳотларни изчил амалга оширишнинг энг муҳим омилига айланмоғи зарур”, ... Батафсил »

Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси

Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир 6 декабрь, «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройи. Тошкент. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси Қадрли дўстлар! Аввало, мана шу ҳашаматли ва бетакрор бинода сиз, азизларим билан кўришганимдан хурсанд бўлганимни, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва меҳримни билдириш – мен учун катта бахт, десам, қалбимда, юрагимда бўлган гапни айтган бўламан. Бугунги тантанали мажлисимизнинг мақсад-муддаоси – ҳаётимиз қомуси бўлмиш Конституциямизнинг 21 йиллигини нишонлаш, ... Батафсил »

Юқорига