Инфляция даражасининг 2014 йилги прогноз кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб қайта молиялаш ставкасини амалдаги 12 фоиздан 10 фоизга тушириш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақида Марказий Банк расмий сайти хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, қайта молиялаш ставкасининг туширилиши банк кредитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайишига асос яратади ва иқтисодиётнинг реал секторидаги инвестицион фаолликни ошишига олиб келади. Жумладан, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 27.12.2013
Ўзбекистонда юридик шахсларнинг бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та турли мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистонда юридик шахсларнинг бир қатор солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Солиқ Кодексининг 158-моддасида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича имтиёзлар белгилаб берилган бўлиб, унга кўра юридик ... Батафсил »
Ўзбекистонда мактаб, коллеж, тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш учун мажбурий тўлов жорий қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Мазкур Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та турли мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Ўзбекистонда янги мажбурий тўлов жорий қилинди. Солиқ Кодексининг 23-моддасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳақида маълумот берилган. 2013 йил 25 ... Батафсил »
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига 48 та ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 25 декабрь куни “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 11 декабрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиш ... Батафсил »