Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 28.12.2013

Ўзбекистон Президенти шоир Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллик юбилейини нишонлаш ҳақида қарор қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 27 декабрь куни “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА томонидан эълон қилинди. Президент Қарорига кўра, миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, халқимиз маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, ёш авлод қалбида ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини, эзгу фазилатларни камол топтириш борасида ёрқин истеъдоди, бетакрор бадиий асарлари, ибратли ижтимоий фаолияти билан катта ҳисса қўшганини инобатга олиб ҳамда таваллудининг 60 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Ўзбекистон ... Батафсил »

Ўзбекистон Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги баённомани ратификация қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 27 декабрь куни “2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги Шартномани унинг Томонлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида қўллаш ҳақидаги Баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” газетасида чоп этилди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 29 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 13 декабрда маъқулланган. Ушбу Баённома 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари ... Батафсил »

Ўзбекистонлик ёш шахматчи қиз – Баҳора Абдусатторова жаҳон чемпиони бўлишга яқин турибди

ДИҚҚАТ! ХАБАР ЯНГИЛАНДИ: ТУЗАТИШ: Шахматчимиз Баҳора Абдусатторова жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди 17-29 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида болалар ва ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганлигидан хабарингиз бор. Унда юртимизнинг 31 нафар ёш шахматчиси иштирок этмоқда. Бугун турнирнинг сўнги тур баҳслари бўлиб ўтди. Қувонарлиси сўнги турда 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақада иштирок этаётган ҳамюртимиз Баҳора Абдусатторова ўзининг асосий рақибаси, турнир пешқадами Россиялик Анна Васенина билан қора доналарда куч синашиб, қийиин ва муросасиз кечган баҳсда ... Батафсил »

Экологик назорат тўғрисида қонун қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2013 йил 27 декабрь куни “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига имзо чекди. Қонун матни 28 декабрь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 12 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2013 йил 12 декабрда маъқулланган. Ушбу Қонуннинг асосий мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонунга кўра қуйидагилар экологик назорат объектлари дея белгиланди: ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ... Батафсил »

Юқорига