Yangi hujjatlar

“Соғлом бола йили” Давлат дастурининг расмий матни эълон қилинди

Аввал хабар қилганимдек, 2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Давлат дастурининг қисқача мазмуни ҳақида ЎзАда мақола чоп этилган эди. 2014 йил 3 март куни Давлат дастурининг расмий матни Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди.

“СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ДАВЛАТ ДАСТУРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАБАРЛАР:

Дастур етти бўлим ва 125 банддан иборат бўлиб, унда болалар туғилиши, таълим-тарбияси, оилада соғлом муҳитни, унинг иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий асосларини мустаҳкамлаш, ижтимоий соҳа ривожига ажратилаётган маблағлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ барча масалалар акс этган.

Дастур ўзида қуйидаги бўлимларни мужассамлаштирган:

1. Соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш учун қонунчилик ва бу борада ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, янги қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш (9 та масала);

2. Соғлом боланинг дунёга келиши масаласига соғлом ва аҳил оиланинг меваси сифатида қараб оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятлар муҳитини шакллантириш, ёш оилаларнинг оёққа туриб олиши учун моддий ёрдам кўрсатиш, оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларнинг ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши, уларнинг рўзғор ташвишларини енгиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш (31 та масала);

3. Соғлом болани вояга етказишда, патологияларсиз болалар туғилишида соғлиқни сақлаш тизими ва тиббиёт ходимларининг роли ва масъулиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича кенг кўламли ахборот-тушунтириш ишларини мунтазам олиб бориш (25 та масала);

4. Соғлом болани шакллантиришда таълим-тарбия тизими ва спортнинг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларни юқори малакали ва тажрибали педагоглар билан таъминлаш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, болалар, айниқса қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортга меҳр уйғотиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш (20 та масала);

5. Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказишда давлат ва жамият томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва кўмакни кучайтириш, мазкур жараёнлар учун масъул бўлган соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, ижтимоий муҳофаза муассасаларида замонавий талабларга жавоб берадиган шарт-шароитлар яратиш, уларни ривожлантиришга йўналтириладиган маблағлардан фойдаланишнинг самарасини ошириш, соғлом болани тарбиялаш бўйича илғор халқаро тажрибани кенг ўрганиш ва амалда жорий этиш (16 та масала);

6. Соғлом болани, айниқса, қиз болаларни тарбиялаб вояга етказишда, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши учун уларга кўмак бериш, болаларни турли тўгаракларга жалб этиш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг ролини ошириш, ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, оилалар ва жамиятда ўзаро бир-бирини тушуниш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилаларга моддий ва маънавий ёрдамни ўз вақтида ва манзилли кўрсатиш борасида маҳалла ва бошқа жамоат тузилмаларининг масъулиятини кучайтириш (13 та масала);

7. «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари бажарилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш, бунда оммавий ахборот воситаларининг, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларини фаол ишга тушириш (11 та масала).

Дастурни амалга оширишда 2014 йилга режалаштирилган жами харажатлар миқдори 4 509,2 млрд сўм ва эквивалентда 302,9 млн долларни ташкил қилмоқда.

Шундан:

  • Бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар маблағлари — 1 701,5 млрд сўм ва 2,0 млн доллар;
  • Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари — 997,1 млрд сўм ва 0,5 млн доллар;
  • Тижорат банклари кредитлари — 1 810,6 млрд сўм;
  • Халқаро ташкилотлар ва молия институтлари маблағлари ва грантлари — 300,4 млн доллар.

Дастурнинг мазмуни ҳақида секин-аста маълумот бериб боришга ҳаракат қиламан.

“Соғлом бола йили” Давлат дастурини юклаб олиш (pdf вариантда)

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига