2014 йил 16 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Халқаро савдо маркази” (ITC) анжуманлар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар қаноти” томонидан “Cоғлом бола йили”: – O‘zLiDeP “Аёллар қаноти”нинг лойиҳалари” мавзусида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақида, O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар бермоқда. Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари, Фермерлар кенгаши, Савдо-саноат палатаси, Республика Марказий банки ва қатор тижорат банклари вакиллари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Aprel 2014
Президент ваколатларидан Миллий хавфсизлик хизматини тузиш чиқарилди
Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ҳамда 17 апрель куни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди. Кеча Конституциянинг 32-моддасига ҳамда 78-моддасига киритилган ўзгартиришлар ҳақида хабар берган эдим. Энди навбат 93-моддага. 93-модда. Президент ваколатлари Ушбу модданинг 5 та бандига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Олдинги таҳрир Янги таҳрир 7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ... Батафсил »
Конституциянинг 78-моддасига киритилган ўзгартиш шарҳи
Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ҳамда 17 апрель куни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди. Бироз аввал Конституциянинг 32-моддасига киритилган ўзгартириш ҳақида шарҳ берган эдим. Энди навбат 78-моддага. 78-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари Олдинги таҳрир Янги таҳрир 21) ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. 21) парламент назоратини ва ушбу ... Батафсил »
Конституциянинг 32-моддасига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар шарҳи
Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ҳамда 17 апрель куни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди. Муштарийда савол туғилиши табиий: мазкур қонунга кўра, Конституцияга қандай ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди? Уларнинг мазмун-моҳияти нималардан иборат. Ушбу саволларга имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан. Бир бошидан бошлаймиз. 32-модда. Олдинги таҳрир Янги таҳрир Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда ... Батафсил »
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун Президент томонидан имзоланди
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 27 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Қонунда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, «кучли давлатдан ... Батафсил »
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонуннинг расмий матни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига) Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 27 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, «кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» принципи босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг давлат ҳокимияти органлари тизимидаги ролини, ички ва ташқи сиёсатнинг стратегик вазифаларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ... Батафсил »
O‘zLiDeP фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказди
2014 йил 14 апрель куни Темурийлар тарихи Далат музейи мажлислар зали ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси, партиянинг парламент Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантиришни муҳокама этишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилди. Бу ҳақида, O‘zLiDeP матбуот хизмати хабар бермоқда. Тадбир иштирокчилари қайд этганидек, Ўзбекистонда ислоҳотларнинг “ўзбек модели” ва мамлакатимизни ривожлантиришнинг– “Кучли давлатдан – кучли ... Батафсил »
Алишер Ваҳобов Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Ваҳобов Алишер Восиқович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Бу ҳақида, вазирликнинг расмий сайтида маълумот берилган. Алишер Ваҳобов олдинги вазир Баҳодир Ҳодиевнинг ўрнига тайинланган. Kun.uz сайти маълумотига кўра, Баҳодир Ҳодиев Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Эслатиб ўтаман, мазкур лавозимда фаолият олиб борган Жаҳонгир Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланган эди. Янги вазир Алишер ... Батафсил »
Давлат тест марказига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Исмаилов Жахонгир Гафурович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Давлат тест марказининг расмий сайтида хабар берилган. Исмаилов Жахонгир Гафурович бунгача Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ж.Г.Исмаилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (2011 йил июль ойидан 2013 йилгача), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (2010 йил мартдан ... Батафсил »
Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун маъқулланди
Аввал хабар берганимдек, 2014 йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Кеча, 10 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси очилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ялпи Мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, сенаторлар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини ижро этиш юзасидан тайёрланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар. Мазкур Қонун Олий мажлис ... Батафсил »