Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 26.05.2014

Ўзбек тилида илк марта Startup`ларга бағишланган интернет-конференцияси ўтказилмоқда

2014 йил 31 май, шанба куни Тошкент Ахборот технологиялари университетида UzNet ва ундаги Startup`ларга бағишланган мини-конференция бўлиб ўтади. Унда сайт, компания ва ғоялар эгалари ўз фикрлари билан бўлишадилар. Маърузалар диалог кўринишида бўлиб, улар ҳам маърузачилар, ҳам тингловчиларга фойдали бўлишини мақсад қилганмиз, дейилади конференцияга бағишланган саҳифада. Тадбирнинг мақсади қуйидагилардан иборат: Стартапчиларни бир-бири билан таништириш; Стартаплар дуч келган муаммолар билан бўлишиш, уларни бартараф этишга кўмаклашиш; Янги ғояларни амалга ошириш учун инвесторларни жалб қилиш; UzNet`да фаол ҳамжамиятини шакллантириш. Тадбир ташкилотчилари “Мулоқот” ижтимоий тармоғи, ... Батафсил »

Лицей ва коллежларга кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижаси ДТМ сайтига жойлаштирилади

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 16 июлдаги 19/ққ, 36/ққ-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарор ... Батафсил »

Мулкий тусдаги даъво аризалари учун давлат божи 1 фоизга туширилди

2014 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Мазкур Қарор давлат божи ставкаларини мақбуллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларга судларда ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 2-бандининг «а» кичик банди янги таҳрирда баён қилинди ҳамда Хўжалик ... Батафсил »

Юқорига