Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга келди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик юксак даражага кўтарилди. Мамлакатларимизнинг миллий манфаатларига, Ўзбекистон ва Хитойнинг иқтисодий тараққиётига, жаҳондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган бу алоқалар, аввало, Ислом Каримов ва Си Цзиньпин ўртасидаги дўстлик, мустаҳкам ишонч негизида, шунингдек, Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш ҳақидаги қўшма декларация руҳида тараққий ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 19.08.2014
Абитуриентлар ўз ҳужжатларини почта орқали қайтариб олишлари мумкин
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Абитуриентларнинг ҳужжатлар тўпламини қайтариб олиш учун электрон мурожаат юбориш” хизмати жорий этилди. Порталда берилган хабарга кўра, мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги таълим муассасаларида Электрон таълимни жорий этиш маркази билан ҳамкорликда амалга оширилган. Олий ўқув юртларига кириш учун топширилган ҳужжатлар тўпламини имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг қайтариб олиш зарурияти туғилганда, абитуриентлар Ягона портал орқали тўғридан-тўғри ариза юбориш орқали қайтариб олишлари мумкин. Жорий этилган янги хизмат вилоятларда, олий ўқув юртидан олисда ... Батафсил »
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Хитойга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга жўнаб кетди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама этилади. Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилади. Шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилади дейилади хабарда. Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ... Батафсил »
O‘zLiDeP “Ким эдигу ким бўлдик?” мавзусидаги мақолалар кўрик-танловини эълон қилди
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини янада такомиллиштириш, мулкдорлар қатламини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш борасидаги изчил ислоҳотларнинг самараларини ёритишга бағишланган “Ким эдигу ким бўлдик?”мавзусидаги ихчам ва содда тилда ёзилган таҳлилий мақолалар кўрик-танловини эълон қилди. ... Батафсил »