Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Noyabr 2014

30 ноябрь куни “Заковат” интеллектуал клубининг IX Республика фестивали бўлиб ўтади

“Заковат” интеллектуал клуби томонидан навбат бўйича IX Республика фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида, клуб расмий сайтида хабар берилган. Ушбу фестивалда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этишлари мумкин. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган барча жамоалар ташкилий қўмитага ўз аризасини топширишлари лозим. Хабарда таъкидланишича, бу йилги фестиваль ўйинлари жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Тановор садоси” ресторанида ўтказилади (мўлжал: “Зенит” заводи орқа томонида). Соат 9.00 дан жамоаларни рўйхатдан ўтказиш бошланади. Соат 9.30 да фестивалга старт берилади. Қўшимча маълумотларни ... Батафсил »

“Билайн” акциясида квартира ютган андижонликлар можароси ижобий ҳал бўлди

Эслатма: Ушбу мақола юртимиздаги нуфузли компаниялардан бирининг имиджи билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, воқеалар тўлалигича баён қилинмасдан, умумийроқ мазмунда берилмоқда. Шунингдек, шахсий маълумотлар борлиги сабабли, мақоладаги исмлар аслидан ўзгартирилиб берилмоқда.   Куни кеча Xushnudbek.uz сайти 1 ёшга тўлганлиги ҳақида маълумот берган эдим. Ўтган давр мобайнида сайтим орқали муштарийлар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг асосий қисми ҳуқуқий масалада бўлиб, муштарийлар ўзларини қизиқтирган ёки ўзлари дуч келган ҳуқуқий муаммолар ҳақида баён қилишган. Тан оламан, барча саволларга ҳам тўлиқлигича жавоб беришга имконим ... Батафсил »

Амнистия қачон эълон қилинади?

Хабарингиз бор, ҳар йили республикамизда давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи байрамлар ва саналар арафасида халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ҳужжат – амнистия акти қабул қилиб келинмоқда. Жумладан, мамлакатимиз мустақиллиги байрами, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши ва бошқа тадбирлар муносабати билан истиқлол йилларида жами 25 та амнистия тўғрисидаги фармон ва қарорлар эълон қилинди. Ушбу сиёсий-ҳуқуқий актларга мувофиқ озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидаги маҳкумлар озод этилгани ва айримларининг ўталмай қолган жазо муддатларининг ... Батафсил »

Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси 13 ноябрь куни чақирилади

2014 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисини шу йил 13 ноябрда Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига аҳоли турмуш даражасини янада оширишни ва унинг ижтимоий муҳофаза қилинишини кучайтиришни, иқтисодиётнинг юқори ва барқарор суръатлар билан ўсишини, аҳоли бандлиги таъминланишини назарда тутган Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет ... Батафсил »

Президент қарори асосида Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги нишонланади

2014 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, шоиранинг 100 йиллиги “бетакрор истеъдоди, Ватанга муҳаббат, вафо ва садоқат туйғусини, олижаноб инсоний фазилатларни юксак пардаларда тараннум этган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб” нишонланади. Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий ... Батафсил »

Юқорига