Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 16.02.2015

2015 йил 1 апрелдан алкоголь ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалар жорий этилади

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркаларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2015 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига дизайни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо ... Батафсил »

Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига тўлов терминалларини ўрнатишни сўраб тижорат банкларига электрон мурожаат қилиш имконияти яратилди

2015 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг “Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Ушбу қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги ПҚ-2164-сон «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган. Қарор асосида Марказий банки Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил ... Батафсил »

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисидаги халқаро шартнома тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 10 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида 2014 йил 19 август куни Пекин шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. ... Батафсил »

Юқорига