2015 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Президент қарорида таъкидланишича, мазкур қарор “юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинган Низомга асосланган”. Президент Қарорига ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Mart 2015
«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» умумреспублика танлови ташкил қилинди
2015 йил 24 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори қабул қилинди. Қарорда таъкидланишича, танловдан мақсад юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини оширишдир. Танлов ҳар йили икки босқичда: олий таълим муассасаси босқичида ҳар бир олий таълим муассасасида ва республика босқичида ўтказилади. Мазкур танлов ... Батафсил »
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига янги ректор тайинланди
Абдумалик Жуманов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг янги ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар бермоқда. Абдумалик Жуманов бунгача Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг ректори лавозимида ишлаб келган. Абдумалик Жуманов 2005 йилдан Тошкент Халқаро Вестминстер университетида декан вазифасида, 2010 йил май ойидан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фаолият олиб борган Абдумалик Джуманов 2011 йил 27 июлдан бошлаб ТХВУ ректори вазифасига тайинланган эди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг аввалги ректори Нодир Жумаев ўз вазифасидан озод қилингани ҳақида 2014 йил 19 ... Батафсил »
Ўзбекистон билан Россия ўртасида 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи тўғрисидаги Битим тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 23 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2015-2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида 2014 йил 10 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон ... Батафсил »