Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Aprel 2015

Санаторияларга бораётган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари темир йўлдан бепул, ҳаво транспортларидан эса 50% чегирма билан чипта олиши белгиланди

2015 йил 23 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Бунга кўра, республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ҳар йили бир марта бориш ва келишда темир йўл транспортида бепул юриш ҳуқуқи, шунингдек ҳаво транспортида юришда йўл ҳақи қийматининг 50 фоизи миқдорида чегириш тарзидаги имтиёзлар берилиши белгиланди. Шунингдек, ... Батафсил »

Ихтиёр Абдуллаев Ўзбекистон Республикасининг янги Бош прокурори этиб тайинланди

2015 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “И.Абдуллаевни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги №ПФ-4717-сонли фармонга имзо чекди. 21 апрель куни Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг янги Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевни жамоа билан таништирганлиги ҳақида, Газета.уз нашри хабар берган. Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович аввал Президентнинг давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаётган эди. Бунгача Бош прокурор лавозимида узоқ йиллар давомида Рашид Қодиров фаолият юритиб келган. Конституцияда қайд этилган прокурорлик муддати тугаганлиги муносабати билан, Р.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб ... Батафсил »

Блогерлар чемпионатида 1-босқич натижалари эълон қилинди

21 март куни старт берилган ўзбек блогерлари чемпионатининг биринчи босқичига якун ясалди. Биринчи босқичда жами бўлиб 266 нафар блогердан аризалар келиб тушди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилги натижадан салкам икки ярим баравар кўпдир. Биринчи босқичга келиб тушган барча ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб чиқилди. Иккинчи босқичга энг яхши натижа кўрсатган 50 нафар блогер йўл олиши керак эди. Аммо овоз бериш натижаларига кўра, 46-53-ўринларга 8 нафар блогерлар даъвогарлик қилишди ва бир хил рейтинг кўрсаткичига эга бўлишди. Бундай вазиятда қоидага кўра, барча блогерлар ... Батафсил »

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги ҳақида қарор қабул қилинди

2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафардан 18 миллион 942 минг 349 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил этади. Сайлов натижалари кўрсатганидек, овоз ... Батафсил »

Юқорига