Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 27-29 май кунлари Корея Республикасига қилган давлат ташрифига оид фотосуратлар. Суратлар: http://president.go.kr Батафсил »
Кундалик архивлар: 02.06.2015
Ислом Каримовнинг Жанубий Кореяга ташрифи чоғида жами 7,7 млрд. долларлик 60 та ҳужжат имзоланди
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг таклифига биноан 27-29 май кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Таомилга биноан Ўзбекистон Президенти шарафига Сеул аэропортида икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. Корея Республикаси раҳбарининг “Чонг Ва Дэ” (“Мовий сарой”) қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Фахрий қоровул саф ... Батафсил »
Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент филиали учун қабул квоталари тасдиқланди
2015 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йили учун И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига қабул қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2015/2016 ўқув йили учун Университетнинг Тошкент шаҳридаги филиалига 150 киши қабул қилиш режалаштирилган. Ўтган йилги қабул квотаси билан солиштирадиган бўлсак, жорий йилда филиал 15 нафар кўпроқ талаба қабул қилади. Филиалда “Трубопровод транспорти тизимидаги объектларни қуриш ва таъмирлаш” номли янги йўналиш очилди. Шундай қилиб, жорий йилдан бошлаб филиалда қуйидаги ... Батафсил »
Бош Вазир қарорига биноан «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририяти ташкил қилинади
2015 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази муассислигида юридик шахс мақомига эга бўлган «Маънавий ҳаёт» журналининг таҳририяти ташкил этилади. «Маънавий ҳаёт» журнали таҳририятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан келишилган мавзулар режасига асосан журнал учун материаллар тўплаш, улар асосида илмий мақола ва тахлилий материаллар тайёрлаш, журнални ҳар чоракда бир марта нашр этиш ва тарқатиш; ... Батафсил »
Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари тасдиқланди
2015 йил 26 май куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси раиси Ш. Мирзиёев “Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш чораларини янада кучайтириш мақсадида қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқланди. Шунингдек, Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг 2010 йил 6 апрелдаги ... Батафсил »