Хабарингиз бор, ҳар йили 1 август куни мобил операторлар соат 8:30 дан 13:30 гача SMS, MMS ва GPRS хизматларини вақтинча ўчиради. Жорий йилда ҳам бундай узилишлар бўлиши ҳақида хабар берилмоқда. Хусусан, “Beeline” компанияси ўз сайтида профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан юқоридаги хизматлар вақтинча ўчирилиши ҳақида хабар берди. “UMS” компанияси эса абонентларига SMS-хабар юборган ҳолда, “кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан” юқоридаги хизматлардан фойдаланиб бўлмаслигини маълум қилган. Шунингдек, “Perfectum” компанияси ҳам ўз сайтида профилактика ишлари олиб борилиши туфайли ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Iyul 2015
Чет тиллар ўқитувчиларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартибига ўзгариш киритилди
2015 йил 9 июль куни Давлат тест маркази директорининг “Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, Низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, худди шу Низомга жорий йилнинг январь ойида тегишли ўзгаришлар киритилган эди ва бу ўзгаришларнинг мазмуни ҳақида Сизга маълумот берган эдим. Янги киритилган ўзгаришлар Низомнинг 4 та бандига тааллуқли бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: 1-ўзгариш: Тест синовларига узрли сабабларга ... Батафсил »
Жорий йилда 600 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди
20 июль куни республикадаги барча ОТМларда ҳужжат топшириш жараёнлари ўз ниҳоясига етди. Аввалроқ абитуриентлар сони бўйича ўтган йилги рекорд янгилангани ҳақида хабар берган эдим. Ҳақиқатдан мазкур йилда рекорд натижа қайд этилиб, жами 605 836 нафар абитуриент ҳужжат топширди ҳамда бир ўринга 10.45 киши даъвогарлик қилмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, ўтган йили 543 минг 131 та ҳужжат топширилган эди. Бу бир ўрин учун ўртача 9,4 киши даъвогарлик қилган деганидир. Республика бўйича энг кўп ҳужжат Термиз давлат университетига топширилди. Мазкур олийгоҳнинг талабаси бўлиш истагини 33.242 нафар ... Батафсил »
Ҳужжат қабул қилишнинг сўнгги кунига келиб абитуриентлар сони бўйича рекорд янгиланди
Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Бугун, 20 июль куни, ҳужжатлар қабул қилишнинг сўнгги куни. Бугунги кунга келиб, абитуриентлар сони 549 минг 358 нафарни ташкил қилмоқда. Мазкур кўрсаткич ўтган йили қайд этилган рекорд натижадан ҳам кўпроқдир. Эслатиб ўтаман, 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480.407 тани, ўтган йили эса 543.131 тани ташкил этган эди. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган: ОТМ номи Квота ... Батафсил »
Абитуриентлар сони 300 минг нафардан ошди
Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 305 392 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган: ОТМ номи Квота Абитуриентлар сони Конкурс Термиз давлат университети 1662 18303 ... Батафсил »
Ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлар учун иккинчи ОТМлар рўйхати тасдиқланди
Яқинда ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар учун керак бўладиган фойдали маълумотларни эълон қилган эдик. Ушбу маълумотлар доирасида ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар ҳужжат топшираётганда аризаларида иккита ОТМни кўрсатишлари мумкинлиги ва асосий ОТМга балли етмай қолган тақдирда, иккинчи ОТМда ўқиш имкониятини (агар балли етса) қўлга киритиши ҳақида айтиб ўтгандик. 2015 йил 6 июль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 242-сонли буйруғи қабул қилиниб, унга кўра, ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар иккинчи олий таълим муассасаси сифатида белгилаши мумкин бўлган олий таълим ... Батафсил »
Ислом Каримов 9-10 июль кунлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Уфага ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 9-10 июль кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Уфа (Россия) шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Шунингдек, хабарларга кўра, Ўзбекистон Президенти 10 июль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашади. Батафсил »
ОТМларга ҳозирча 100 минг нафардан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди
Хабарингиз бор, бугунги кунда 2015/2016 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. ДТМ сайтидаги махсус саҳифада келтирилган маълумотларга кўра, мазкур хабар киритилаётган вақтда ҳужжат топширган абитуриентлар сони бутун республика бўйлаб, 105 431 нафарни ташкил қилмоқда. Ҳозирча республика бўйича қуйидаги ОТМларга энг кўп ҳужжат топширилган: ОТМ номи Квота Абитуриентлар сони Конкурс Жиззах давлат педагогика институти 1615 ... Батафсил »
Ўзбекистон Миллий Университетига янги ректор тайинланди
Ўзбекистондаги энг отахон таълим даргоҳларидан бири Ўзбекистон Миллий Университетига янги ректор тайинланди. Олинган маълумотларга кўра, Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович жамоага янги ректор сифатида таништирилган. Ш.Сирожиддинов бундан аввал ЎзМУнинг ўқув ишлари бўйича проректори лавозимида ишлаб келаётган эди. ЎзМУнинг аввалги ректори Муҳамедов Ғофуржон Исроилович ҳозирда қайси лавозимга ўтганлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Сирожиддинов Шуҳрат Самариддиновичнинг таржимаи ҳоли: Филология фанлари доктори, профессор Самарқанд вилоятида туғилган. 1984 йилда Тошкент давлат университетининг Шарқ факултетини тамомлаган(ТошДУ) 1984 й. – Тошкент давлат университетининг шарқ халқлари адабиёти кафедраси ўқитувчиси 1984 ... Батафсил »
Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади
2015 йил 29 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2015/2016 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, квоталар сонида ўзгаришлар йўқ. Фақат “Инвестицияларни бошқариш” мутахассислигида реал сектор учун квоталар сони 9 тага кўпайтирилиб, 29 нафар ўрин ажратилган. Ўз навбатида худди шу мутахассисликнинг банк сектори учун 9 та квота камайтирилиб, 16 ... Батафсил »