2015 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) 2015/2016 ўқув йили учун магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. Ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади. Жорий йилда 68 та ОТМларга 5 минг нафар магистр талабалар қабул қилиниши режалаштирилган. Магистратурага киришда абитуриентлар (бакалавр даражасига эга бўлганлар, дипломли мутахассислар) олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар: магистратура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда, олий таълим муассасаси ректори номига ариза; олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 01.07.2015
Қайси ОТМ нечта магистр қабул қилади?
Жорий йилдаги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотасига кўра, олий таълим муассасаларига 5 000 нафар магистр, шундан 1548 нафари давлат гранти, 3452 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратура квоталарида ўтган йилгига қараганда умумий ўзгариш кузатилмаган. Бироқ ОТМлар кесимида олиб қараганда, ўзгаришлар мавжуд. Хусусан, 21 та ОТМда квоталар сони камайган, 17 та ОТМда кўпайган, 27 тасида эса ўзгаришсиз қолган. Энг катта ўзгаришлардан бири, бу Андижон тиббиёт институти магистратурасига қабул квотаси 22 нафарга, Тошкент тиббиёт академияси магистратураси 16 нафарга ... Батафсил »