Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Avgust 2015

1 сентябрдан иш ҳақлари 10%га кўтарилади

2015 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Бу ҳақида ЎзА хабар берган. Фармонда таъкидланишича, Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2015 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар оширилди. 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам: иш ҳақи — ойига 130 240 ... Батафсил »

Мустақиллик байрами муносабати билан шанба дам олиш куни душанбага кўчирилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2015 йил 29 август шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август душанба кунига кўчирилди; 2015 йил 29 август шанба куни иш ... Батафсил »

Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди: ... Батафсил »

Телеканалларда тескари бўлиб қолган байроқ тез орада тўғриланди

Бугун эрталаб “Yoshlar” ва “Navo” телеканалларида Ўзбекистон байроғи тескари кўрсатилаётганлиги ҳақида хабар берган эдим. Хабар чиққанидан, тахминан 1 соатлар ўтиб, иккала телеканалда ҳам махсус ёрлиқ олиб ташланди. Яна бироз ўтиб, тўғриланган байроқ билан қайта эфирга узатила бошланди. Мазкур ҳолатга телеканал ходимларининг ўта тезлик билан эътибор қаратишгани ва хатони зудликда тўғрилашгани учун раҳмат. P/S: Шахсан мен учун ким, қандай қилиб бундай хатога йўл қўйгани, унинг сабаблари умуман қизиқ эмас. Асосийси байроғимиз яна аслича ҳилпирай бошлади, шунинг ўзи кифоя. Батафсил »

“Yoshlar” ва “Navo” телеканалларида Ўзбекистон байроғи тескари кўрсатилмоқда

Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Yoshlar” ва “Navo” телеканаллари ўз кўрсатувларини юқори чап тарафда махсус ёрлиқ билан эфирга узатмоқда. Ушбу ёрлиқ марказида “24 yil” деган ёзув битилган бўлиб, унинг фонида Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турибди. Аммо минг афсуски, техник носозлик сабаблими ёки эътиборсизликданми, Ўзбекистон байроғи тескари тарзда ҳилпираб турибди. Яъни байроқнинг юқори қисмида яшил ранг, қуйи қисмида эса мовий ранг акс этган. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ҳозирча нима учун Ўзбекистон байроғининг тескари тарзда эфирга узатилаётганининг сабаби ... Батафсил »

Мустақиллик байрами муносабати билан амнистия эълон қилиниши мумкинми?

Бугунги кунда муштарийлардан энг кўп келиб тушаётган саволлардан бири – бу “Мустақиллик байрами муносабати билан амнистия эълон қилиниши мумкинми?” деган савол бўлмоқда. Шу сабабли мазкур саволга мутахассис сифатида жавоб бериб ўтишни лозим деб топдим. Аввалги мақолаларимда таъкидлаганимдек, мавжуд қонунчилигимизга биноан амнистия акти Президент тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинади. Батафсилроқ тўхталадиган бўлсам, Конституциямизнинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Президенти «Амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳақида Олий Мажлис Сенатига тақдимнома киритиш» ҳуқуқига эга. Олий Мажлис Сенати эса, Конституциямизнинг 80-моддаси ... Батафсил »

Давлат бошқарув академияси ректори ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига Маннон Алиевни тайинлади, дея хабар бермоқда 12news.uz нашри. Таниқли иқтисодчи олим, МДҲ банк институтлари ассоциацияси вице-президенти Маннон Алиев шу пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Давлат бошқаруви академиясининг аввалги раҳбари Абдужаббор Абдувоҳитов бошқа ишга ўтказилди. Батафсил »

Тест натижалари 20 августда эълон қилинади

2015/2016 ўқув йили учун Олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг натижалари 20 август куни эълон қилиниши маълум бўлди. Бугун Давлат тест маркази ОТМларнинг қабул комиссияларига тест жавобларини тарқатмоқда. Тест жавоблари айрим ОТМларда бугун кечқурун, айримларида эса эртага эрталабдан илиниши мўлжалланган. Эслатиб ўтаман, бугун соат 15.00 дан бошлаб Click хизмати орқали тест натижаларини билиш мумкин бўлди. Шунингдек, абитуриентлар ўз жавобларини ОТМга бормасдан ҳам қуйидагича билиб олишлари мумкин: 1. Давлат тест маркази сайти орқали – http://result2015.dtm.uz/ манзили орқали (бепул); 2. Ucell ва ... Батафсил »

1 сентябрдан тўлов-контракт суммалари оширилди

2015/2016 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 сентябридан таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Бунга кўра тўлов-контракт суммалари таҳминан ўтган йилгига қараганда ўртача 15%га оширилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавр босқичида тўлов-контракт суммаси 8 млн. 550 минг ... Батафсил »

Нега тест натижалари 18 августда эълон қилинмади?

Кечаги миш-миш ўзини оқламади. Тест жавоблари бугун ҳам эълон қилинмади. Хайриятки, хабарнинг ўзидаёқ бу норасмий эканлиги, бу маълумотга кўп ҳам ишониб бўлмаслиги ҳақида айтгандим. Шунингдек, расмий, аниқ маълумотни қаердан олиш мумкинлигини ҳам тушунтиргандим. Яхшиям шунақа қилганим, йўқса, нақ тошбўрон қилишар экан. Бугунги кун мавзуси, шубҳасиз, тест натижалари бўлмоқда! Давлат тест маркази сайтига кеча 242 минг киши ташриф буюрди. Қойил! Шунингдек, кеча тест натижалари бекор қилинганлиги ва тестлар 1 сентябрь куни қайта ўтказилиши ҳақида ёлғон маълумот тарқалди. Бундан ташқари, тест натижасининг кечикишидан ... Батафсил »

Юқорига