2015 йил 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи имзоланди. Мазкур буйруқ асосида тасдиқланган Низом давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартибини белгилайди. Унга кўра, эндиликда юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахс адлия органларида стажировка ўтайди. Ташкилот раҳбари юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсни стажировкадан ўтказишни сўраб ... Батафсил »
Кундалик архивлар: 10.08.2015
Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимлар ёллаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
2015 йил 31 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори имзоланди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қарор асосида тасдиқланган Низом хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди. Низомга кўра, хусусий тадбиркор ... Батафсил »