Yangi hujjatlar

Давлат ташкилотлари юридик хизматига биринчи марта ишга кирган шахслар адлия органларида стажировка ўтайди

2015 йил 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи имзоланди.

Мазкур буйруқ асосида тасдиқланган Низом давлат ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартибини белгилайди.

Унга кўра, эндиликда юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахс адлия органларида стажировка ўтайди.

Ташкилот раҳбари юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсни стажировкадан ўтказишни сўраб у лавозимга тайинлаган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли адлия органига мурожаат этиши лозим.

Адлия органи мурожаат келиб тушгандан сўнг уни кўриб чиқиб, икки ой ичида стажировка ўташни ташкил қилиши ва уни ўташ бўйича аниқ муддатни кўрсатган ҳолда ташкилот раҳбарини стажировка бошланишидан камида бир ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиши керак.

Стажировка ўташ муддати икки ҳафтани ташкил этади.

Стажировкани ўташдан озод қилишга йўл қўйилмайди.

Стажёрга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг амалий кўникмаларини шакллантириш учун адлия органларининг малакали ва тажрибали мутахассислари орасидан стажировка раҳбари тайинланади.

Стажировка раҳбари этиб стажёрга яқин қариндош ҳисобланган шахслар тайинланишига йўл қўйилмайди.

Стажировка раҳбари камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши керак.

Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари томонидан стажёрга нисбатан тавсифнома тузилади ва унда стажёрнинг стажировка ўташ режасида назарда тутилган тадбирларни қанчалик ўзлаштирганлиги, тартиб-интизоми, стажировка давомида у томонидан эгаллаб олинган касбий билим ва амалий кўникмалар акс эттирилади ва стажёрни юборган ташкилотга жўнатилади.

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Қарорни расмий манбадан ўқиш:

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (18)
  • Йўқ (2)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига