Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 25.08.2015

Мустақиллик байрами муносабати билан шанба дам олиш куни душанбага кўчирилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2015 йил 29 август шанба дам олиш куни 2015 йил 31 август душанба кунига кўчирилди; 2015 йил 29 август шанба куни иш ... Батафсил »

Президент Фармони билан 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди

2015 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилиши белгиланди: ... Батафсил »

Телеканалларда тескари бўлиб қолган байроқ тез орада тўғриланди

Бугун эрталаб “Yoshlar” ва “Navo” телеканалларида Ўзбекистон байроғи тескари кўрсатилаётганлиги ҳақида хабар берган эдим. Хабар чиққанидан, тахминан 1 соатлар ўтиб, иккала телеканалда ҳам махсус ёрлиқ олиб ташланди. Яна бироз ўтиб, тўғриланган байроқ билан қайта эфирга узатила бошланди. Мазкур ҳолатга телеканал ходимларининг ўта тезлик билан эътибор қаратишгани ва хатони зудликда тўғрилашгани учун раҳмат. P/S: Шахсан мен учун ким, қандай қилиб бундай хатога йўл қўйгани, унинг сабаблари умуман қизиқ эмас. Асосийси байроғимиз яна аслича ҳилпирай бошлади, шунинг ўзи кифоя. Батафсил »

“Yoshlar” ва “Navo” телеканалларида Ўзбекистон байроғи тескари кўрсатилмоқда

Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Yoshlar” ва “Navo” телеканаллари ўз кўрсатувларини юқори чап тарафда махсус ёрлиқ билан эфирга узатмоқда. Ушбу ёрлиқ марказида “24 yil” деган ёзув битилган бўлиб, унинг фонида Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турибди. Аммо минг афсуски, техник носозлик сабаблими ёки эътиборсизликданми, Ўзбекистон байроғи тескари тарзда ҳилпираб турибди. Яъни байроқнинг юқори қисмида яшил ранг, қуйи қисмида эса мовий ранг акс этган. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ҳозирча нима учун Ўзбекистон байроғининг тескари тарзда эфирга узатилаётганининг сабаби ... Батафсил »

Юқорига