Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 19.10.2015

АЁВСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ

АЁВСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ – жабрланувчи б-н шафқатсиз муомала, унга жисмоний ва руҳий азоб чекишга олиб келадиган (мас., зарба бериш, қийнаш, эркинликларни чеклаш, озиқ– овқатдан, сувдан ва ҳ.к.дан маҳрум этиш) қўпол муносабатда бўлиш. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

АДСОРБЦИОН-ЛЮМИНИСЦЕНТ УСУЛИ

АДСОРБЦИОН–ЛЮМИНИСЦЕНТ УСУЛИ – ҳужжатнинг матнларига киритилган ўзгартиришларни қўшимча сўз, жумла, рақам ёзувлари, матннинг айрим қисмларини ўчириб, бўяб ёки бошқа суюқлик б-н беркитиб йўқотиш ҳолларини текширишда қўлланиладиган услуб. Унинг асосида люминисцент жараёнини кучайтириш б-н матн дифференциялаштирилади. Бу услуб қалбаки ҳужжатдаги олдинги ва кейинги киритилган ёзувлардаги штрихларнинг фарқини аниқлаштириш имконини беради. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »

АДЛИЯ

АДЛИЯ (арабча адл – адолат, тўғрилик, ҳаққонийлик, одил судлов, холислик) – судлов муассасалари ва уларнинг фаолиятини англатадиган тушунча. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2003 й. 27 авг.даги “ЎзР Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ адлия органлари фаолиятига ЎзР Адлия вазирлиги раҳбарлик қилади. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент ш. адлия бошқармалари, ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий–техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, бошқа адлия органлари ва муассасалари киради. Адлия органлари ... Батафсил »

АДВОКАТУРА

АДВОКАТУРА – адвокатларнинг уюшган кўнгилли жамоат ташкилоти. ЎзР Конс. 116-м. 2–қ. суд ва тергов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши, фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатиши белгиланган. А. ташкил этиш ва иш тартиби қонун б-н белгиланади. ЎзР “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунида (1996 й. 27 дек.) таъкидланишича, А. ҳуқуқий муассаса ҳисобланиб, у адвокатлик фаолияти ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти б-н шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Адвокатлик фаолияти ... Батафсил »

АДВОКАТНИНГ КАСБИЙ ҲИМОЯСИ

АДВОКАТНИНГ КАСБИЙ ҲИМОЯСИ – адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади. Унинг касбий фаолиятини амалга ошириш б-н боғлиқ бошқа ҳуқуқларини амалга оширишга бирор тарзда тўсқинлиқ қилиш мумкин эмас. Давлат томонидан адвокатнинг касбий вазифаларини бажариш имконияти, касбий вазифаларини бажариши туфайли ҳаёти ва соғлиғи учун хавф–хатар юзага келганда зарур даражада ҳимоя б-н таъминланади. Адвокатнинг мустақиллиги қонун б-н таъминланади. Адвокат юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича касбий вазифаларини амалга ошираётганида унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатдан ҳамда ... Батафсил »

Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди

2015 йил 12 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш МИҚДОРЛАРИ (сўмда)  Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК ЭТИКАСИ

АДВОКАТЛИК ЭТИКАСИ – адвокатлик фаолиятида қўлланиладиган асосий тамойиллар ва маънавий қоидалар мужассамланган касб қоидалари (одобномаси). Буларга: адвокатлик шаънига доғ туширадиган, касб–кор, обрўсини тўкадиган ва жамиятнинг унга нисбатан бўлган ҳурмати ва ишончига путур етказадиган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, ўзига юклатилган топшириқларни сидқидилдан бажариш, мижозлар ёки уларнинг қариндошлари ёхуд касб фаолияти туфайли мулоқотда бўладиган барча жисмоний ва юридик шахслар б-н, меҳнат қилаётган жамоа аъзолари б-н одобли муомалада бўлиш, ўзининг ташқи қиёфасига, кийиниш маданиятига эътибор бериш, ишни юритувга олгандан кейин (жиноят ишларидан ташқари) низони ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ

АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ – жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасидаги касбий фаолият. А.ф. б-н шуғулланишга ваколатли ЎзР фуқароси лицензия олади. Адвокатлик лицензиясига эга бўлмаган шахслар, давлат ҳокимият органлари, корхона, муассаса, ташкилотлардаги юрисконсультлар, қонун ёки уставга кўра юридик хизмат кўрсатиш ваколатига эга бўлган лавозимли ходимлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизматлар ва нотариал идоралар томонидан амалда бажарилган нотариал ҳаракатлар адвокатлик фаолияти ҳисобланмайди. Жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокат ҳуқуқий масалалар бўйича ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК СЎРОВИ

АДВОКАТЛИК СЎРОВИ – ўз касбий фаолиятини амалга ошириши муносабати б-н давлат органларидан, муассасалар, корхоналар, ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан зарур бўлган маълумотлар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар сўраб олиш, эксперт хулосаларини, мутахассиснинг маълумотнома–маслаҳатларини олиш учун адвокат томонидан тайёрланган расмий ҳужжат. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК СИРИ

АДВОКАТЛИК СИРИ – адвокатнинг мижозига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши муносабати б-н маълум бўлган ва унинг рухсатисиз ошкор этилиши мумкин бўлмаган, адвокатлик иш юритуви мобайнида тўпланган, батамом ёки муддатдан илгари ошкор этилиши мумкин бўлмаган барча маълумот, ҳужжатлар мажмуи. Мижознинг адвокатдан ёрдам сўраб мурожаат этганлигининг ўзи ҳам А.с. ҳисобланиши мумкин. Адвокат, адвокат ёрдамчиси, адвокатлар ҳайъатлари, фирмалари, адвокатлик бюроларининг мансабдор шахслари, техник ходимлари адвокатлик сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этиши ва бу маълумотлардан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатлари йўлида фойдаланиши ман этилади. (муал. – ... Батафсил »

Юқорига