Yangi hujjatlar

Кундалик архивлар: 28.10.2015

ГИЁҲВАНДЛИК

ГИЁҲВАНДЛИК – эйфорик, тинчлантирувчи, оғриқ қолдирувчи, ухлатадиган, банги қилувчи ёки қўзғатувчи табиий ва синтетик моддаларга патологик мойил бўлиш. Г. воситани оз–оздан истеъмол қилганда ҳақиқий ҳолатга мос келмайдиган ўзидан–ўзи хурсанд бўлавериш, кўпроқ истеъмол қилганда сулайтириб ҳушини йўқотишгача, гиёҳванлик уйқуси даражасигача олиб келувчи, муттасил равишда истеъмол қилганда доимий дозасини ошириб боришни талаб қиладиган касалликдир. Г. – гиёҳванд воситаларини нотиббий равишда истеъмол қилиш натижасида юзага келадиган касаллик. Г. турлари асосан қуйидагилар: опий Г.лиги – опиатлар суиистеъмоли натижасида келиб чиқади (морфин, кодеин, тебаин, героин); ... Батафсил »

ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ

ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ – сув оқимини бошқариш, тартибга солиш ва оқим кучидан фойдаланиш мақсадида ўрнатилган технологик ва муҳандислик иншоотлари. Г.и.га тўғонлар (плотиналар); гидроэлектр станцияларнинг бинолари; сув ташлаш, сув бўшатиш, сув ўтказиш, сув чиқариш иншоотлари ва тунеллари (сув ўтказиш тунеллари); каналлар; насос станциялари; сув омборлари, дарё, канал ўзанларининг қирғоқлари ва тубини тошқин ҳамда емирилишлардан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган иншоотлар; саноат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг суюқ чиқиндилар сақланадиган жойларини ўраб турувчи иншоотлар (кўтармалар) киради. (муал. – С.Бобоқулов) Батафсил »

БЎЛИНАДИГАН АШЁ

БЎЛИНАДИГАН АШЁ – ФКнинг 88-м.да қуйидагича таъриф берилган: бўлиш натижасида ҳар қайси қисми бутуннинг хоссаларини ўзида сақлаб қоладиган ва шу б-н бирга ўзининг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини йўқотмайдиган ашё бўлинадиган ашё ҳисобланади. Мас., озиқ–овқат маҳсулотлари, ёқилғи, газламалар киради. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАР

ГЕРБЛИ ГУВОҲНОМАЛАР – фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси қўйилган гербли гувоҳномалар. ФҲДЁ органларида гувоҳномаларнинг ҳисобга олиниши ва уларниг сақланиши учун уларнинг мудирлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида эса – уларнинг раислари жавобгар ҳисобланади. Г.г.ларнинг камчилиги, нуқсонлари, йўқолганлиги ва ўғирланганлиги аниқланса, бу ҳақда ЎзР Адлия вазирлигига хабар берилади. Г.г.лар йўқолган ҳар бир ҳолатда адлия бошқармаси томонидан хизмат текшируви ўтказилиши ва айбдор шахсларга нисбатан жиддий чоралар қўлланилиши ... Батафсил »

ГЕРБ БЕЛГИСИ

ГЕРБ БЕЛГИСИ – тижорат ва молия ҳужжатлари. Шартномалар, векселлар, чеклар ва махсус маркалар тузиш учун мўлжалланган махсус бланк. Давлат уларни сотиш орқали герб йиғимини ундиради. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »

БУЮРТМАЧИ

БУЮРТМАЧИ – шартнома бўйича ўзига ёки учинчи шахсларга хизмат кўрсатилиш, иш бажарилиши, ашё ёхуд мол-мулк топширилиши тўғрисида топшириқ берган шахс. Буюртма текинга ва ҳақ эвазига бажарилиши мумкин. Буюртмачининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари юзасидан ФКнинг пудрат тўғрисидаги м.да ўз аксини топган. (муал. – Ф.Маъмуров)   Батафсил »

ГЕРБ

ГЕРБ (немисча – мерос) – бирон-бир мамлакат ёки ҳудуднинг сиёсий ва тарихий характердаги ғоялари мажмуасини ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари, табақавий тафовутларини, шахс, уруғ ва б.нинг шажараларини ифодаловчи алоҳида рамзи. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »

ГЕНОЦИД

ГЕНОЦИД – инсониятга қарши жиноят, миллат, элат, уруғ, қаб-ни тугатиш. Бирор–бир миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни қириб ташлаш, шу гуруҳ аьзоларини ўлдириш, уларга оғир тан жароҳати етказиш ёки руҳий таъсир кўрсатиш, улар учун шу гуруҳ доирасида бола туғилишига йўл қўймасликка қаратилган турмуш шароитини атайлаб вужудга келтириш ва болаларни одамларнинг бир гуруҳидан бошқасига зўрлик б-н бериб юбориш йўли б-н тўла ёки қисман йўқ қилиш ниятида амалга ошириладиган ҳаракатларни содир этишдан иборат. Санаб ўтилган қилмишларни бажариш тўғрисида буйруқ бериш ҳам геноцид ... Батафсил »

ГЕНЕРАЛ–ГУБЕРНАТОР

ГЕНЕРАЛ–ГУБЕРНАТОР – Британия монархининг ҳамкорлик таркибига кирадиган бошқарувнинг монархия шакли сақланиб қолган давлатлардаги олий вакили. Британия қироли (қироличаси) томонидан ҳамкорлик таркибига кирувчи давлат ҳукумати шу давлат аҳолиси қаторидан кўрсатган тавсияси бўйича тайинланади. Г–г. ҳамкорлик таркибидаги мамлакатнинг давлат ҳокимияти тизимига бошчилик қилади ва анчагина катта ваколатларга эга бўлади: у расман шу давлатда ижро ҳокимияти бошлиғи, олий бош қўмондон ҳисобланади ва ҳ.. Аммо аслида ўз фаолиятида ҳамкорлик таркибидаги давлат ҳукумати қарорлари б-н чекланган бўлади. Г-г. Буюк Британия қироли сингари тегишли давлат парламентининг ... Батафсил »

БУЮРТМА

БУЮРТМА – шартнома бўйича бир тараф (буюртмачи)нинг иккинчи тараф (пудратчи, ижрочи, бажарувчи)га муайян ишни бажариш ва унинг натижасини топшириш ёки муайян хизмат кўрсатиш (муайян хатти-ҳаракатларни содир этиш ёки фаолиятни амалга ошириш) бўйича топшириғи. Буюртма ашёвий шаклда ҳам (мас., кийим тикиб бериш) ёки ашёвий шаклда бўлмаган хизмат кўрсатиш кўринишида (маслаҳат бериш, таълим бериш) ҳам бўлиши мумкин. Буюртма асосан пудрат, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларида учраб, шартноманинг предметини ташкил этади. (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »

Юқорига