ГАРОВГА ОЛИШ – 1979 й. БМТнинг Бош Ассамблеясида Г.о.га қарши кураш тўғрисидаги конвенция қабул қилинган. Шахсни ушлаб туриш, уни ўлдириш ёки оғир тан жароҳати етказиш, гаровга олинганларни тўлиқ ёки қисман озод қилиш шарти сифатида учинчи тарафни у ёки бу ҳаракатларини амалга ошириш ёхуд муайян ҳаракатлардан тийилишга мажбур қилиш жиноят ҳисобланади. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
ГАРОВ СИФАТИДА ТУТҚУНЛИККА ОЛИШ
ГАРОВ СИФАТИДА ТУТҚУНЛИККА ОЛИШ – шахсни тутқунликка олиб, давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон–бир ҳаракат содир этиш ёки бирон–бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиб, гаров сифатида ушлаб турилган шахсни озод қилиш шартини қўйиш. Г.с.т.о. ЖК бўйича жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлардан ҳисобланади. Айбдор шахсни тутқунликка олиб, ўз талабларини қўяр экан, энг аввало, тутқунликка олинган шахсни, шунингдек, бошқа шахсларнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остида қолдиради. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. ... Батафсил »
БУЙРУҚ ЁКИ БОШҚА ВАЗИФАНИ ИЖРО ЭТИШ
БУЙРУҚ ЁКИ БОШҚА ВАЗИФАНИ ИЖРО ЭТИШ – буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек, мансаб вазифаларини қонунан бажариш туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди. Буйруқ, фармойиш ёки мансаб вазифаларини қонуний эканлигини кўрсатувчи биринчи шарт уларнинг расмий, тегишли суратда бўлишлигидир. Буйруқ – ижро этилиши даркор. У бошқарув ваколатлари берилган шахс томонидан бирор – бир ҳаракатларни амалга оширишни қонун ёки қонун ости ҳужжати асосида талаб этишдан иборат. Илтимос, ишонтириш, мажбурлаш ва ҳ.к.. Буйруқлар б-н бирга фармойишлар, кўрсатмалар ва б. берилади. Улар орасидаги фарқ ... Батафсил »
ГАРОВ СЕРТИФИКАТИ
ГАРОВ СЕРТИФИКАТИ – товарларни жўнатишда ёзиладиган ўтказиш векселига илова қилинадиган ҳужжат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ГАРОВ НАРСАСИ
ГАРОВ НАРСАСИ – ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан, ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) г.н. бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси б-н узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан, ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун б-н ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно. Фуқароларнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган айрим турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонун ҳужжатлари б-н ман этилиши ёки чекланиши мумкин. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ГАРОВ МАЖБУРИЯТИ
ГАРОВ МАЖБУРИЯТИ – гаров б-н таьминланган мажбуриятни бажармаган ҳолларда қўйилган мулк қийматидан талаб қилиш б-н имтиёзли қониқиш олиш ҳуқуқини тасдиқловчи қарздор томонидан кредиторга бериладиган ҳужжат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БУЙРУҚ
БУЙРУҚ – маъмурий ҳуқуқда яккабошчиликка асосланган ҳуқуқий ҳужжат. Муайян муассаса ёки бошқа ташкилот олдида турган асосий ва кундалик вазифаларни ҳал қилиш мақсадида қўлланилади. Б.нинг матни асословчи (кириш) ва фармойиш қисмларидан таркиб топади. Асословчи қисмида б.дан мақсад, шарт-шароитлар, сабаблар кўрсатилади, номи, рақами, санаси ёзилади. Баъзан б.ни асослашга ҳожат бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда улар тўғридан–тўғри фармойиш қисми б-н ҳам берилаверади. Қуролли Кучларда б. – бошлиқнинг ўз қўл остидагиларга ёзма ёки оғзаки равишда берган фармойиши; бу фармойиш бўйсинувчилар учун қонун ҳисобланади. (муал. – ... Батафсил »
ГАРОВ
ГАРОВ – 1) мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усули. Унга кўра бир шахс ўз мажбуриятларини таъминлаш учун бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни беради. Қарздор г. б-н таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (г.га олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби г.га қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (г.га қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин, ҳақли бўлади. Г.га олувчи г.га қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига, суғурта ... Батафсил »
БУЗИШ ҚУРОЛЛАРИ
БУЗИШ ҚУРОЛЛАРИ – криминалистика фанига оид атама. Жиноятчилар кўпинча турли хил объектларга, турар жойларга ўзларининг жиноий мақсадларини амалга ошириш учун ҳар хил Б.қ. ёрдамида куч ишлатиш йўли б-н, хона ва омбор эшик, деворларини бузиб киради. Б.қ. сифатида бузиш учун махсус тайёрланган (лом, монтировка, фомка, арра ва ҳ.) ёхуд тош, турли темир предметлар, ҳаттоки портлатиш воситасидан ҳам фойдаланилади. Баъзи вақтларда Б.қ. сифатида автоген, электр пайвандлаш асбоблари ҳам ишлатилади. Бузиш объектлари ўз тузилиши ва б. жиҳатлари б-н турли хилда бўлади. Б.қ. ҳодиса ... Батафсил »
ГАНГСТЕР
ГАНГСТЕР (инглизча “тўда, босқинчи”) – жиноий дўқ-пўписа, товламачилик, одам ўлдириш ва ўғирлаш каби ишлар б-н шуғулланувчи босқинчилар тўдасининг иштирокчиси. (муал. – И.Беков) Батафсил »