БОЛА ТУҒИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН БЕРИЛАДИГАН НАФАҚА – давлат ижтимоий суғуртаси йўли б-н бериладиган нафақаларнинг бир тури. Б.т.м.б.б.н. ишлаб турган оналарга ёки кундузги бўлимда таълим олаётган талаба оналарга бир марталик пул тўлови бўлиб, иш жойидан ёки ўқиш жойидан энг кам ойлик иш хақининг икки баробари миқдорида берилади. Бола туғиш муносабати б-н бериладиган нафақа (суюнчи пули)нинг тўланиши шартлари ва тартиблари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ЕТКАЗГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ТЎЛАШ
ВАСИЙ ЁКИ ҲОМИЙ ЕТКАЗГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ТЎЛАШ – васийлик ва ҳомийлик органлари васий ёки ҳомийдан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни инсофсизлик ёки эътиборсизлик б-н бажариши натижасида етказилган мулкий зарарни тўлашини талаб қилиши. Васийлик ва ҳомийлик тугатилганда эса васийлик ва ҳомийликда бўлган муомалага лаёқатли шахс ҳам бундай талабни қўйишга ҳақли. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »
БОЙ БЕРИЛГАН ФОЙДА
БОЙ БЕРИЛГАН ФОЙДА – реал зарардан фарқли равишда мажбурият бузилиши натижасида кредитор ололмай қолган, лекин мажбурият ижро этилганда олиши мумкин бўлган фойда, даромад, мулкий манфаат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ
ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИНГ ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ УСТИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИШ – васий ва ҳомийнинг хатти-ҳаракатлари устидан васийлик ёки ҳомийликдаги шахснинг ўзи, давлат муассасалари, жамоат бирлашмалари ва б. фуқаролар васийлик ёки ҳомийликдаги шахс яшаётган жойдаги тегишли васийлик ва ҳомийлик органига ёки судга шикоят қилиши. Батафсил »
ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИ ЎЗ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШДАН ЧЕТЛАТИШ
ВАСИЙ ВА ҲОМИЙНИ ЎЗ МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШДАН ЧЕТЛАТИШ – васий ёки ҳомий ўз зиммасига қонун б-н юклатилган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганида васийлик ва ҳомийлик органлари васийни ёки ҳомийни бу мажбуриятларни бажаришдан четлатиши. Васий ёки ҳомий ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларидан ғаразгўйлик ёки бошқа ниятларда фойдаланганида, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликдаги шахсни назоратсиз ёхуд зарур ёрдамсиз қолдирганида, васийлик ва ҳомийлик органлари айбдорни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш учун зарур чораларни кўришлари лозим. (муал. – Ш.Шорахметов) Батафсил »
БОЖХОНА ҲУҚУҚИ
БОЖХОНА ҲУҚУҚИ – божхона ҳуқуқий муносабатларини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий меъёрлар йиғиндиси. Мамлакатимиз ҳуқуқ тизимида б.ҳ. мустақил ҳуқуқ. Б.ҳ. фан сифатида божхона ҳуқуқий муносабатлари, божхона режимларининг турли кўринишлари, божхона ҳуқуқий жавобгарлиги ва б. ҳақидаги билимларнинг йиғиндисини ифодалайди. Ниҳоят, б.ҳ. юридик ва баъзи иқтисодий олий ўқув юртларининг талабаларига ўқитиладиган ўқув фани, махсус курсдир. (муал. – А.Ли) Батафсил »
ВАНДАЛИЗМ
ВАНДАЛИЗМ – ижтимоий хавфсизликка қарши қаратилган жиноят, бинолар, иншоотлар ёки бошқа қурилмаларни ишдан чиқариш, жамоа жойларида ёхуд жамоа транспортига зарар етказиш. РФси ЖКнинг 214-м.га мувофиқ, бино ёки бошқа иншоотларни тахқирлаш, жамоат транспорти ёки бошқа жамоат жойларидаги мулкни бузишдан иборат. ЖКда вандализмнинг кўринишлари сифатида тарих ёки маданият ёдгорликларини нобуд қилиш, бузиш ёки шикаст етказиш (132-м.да), давлат муҳофазасига олинган тарих ёки маданият ёдгорликларини қасддан нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этишдан, қабрни таҳқирлаш ... Батафсил »
БОЖХОНА ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ
БОЖХОНА ҲУҚУҚБУЗАРЛИГИ – бажарилиши ЎзР божхона органлари томонидан назорат қилинадиган, қонунчилик актлари ва халқаро шартномаларда назарда тутилган ЎзР божхона чегарасидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тартибига, божхона назоратида, божхонада расмийлаштирув, божхона тўловларини тўлаш, божхона имтиёзлари учун ҳақ бериш ва улардан фойдаланиш қоидаларига тажовуз қилиш ёки қонунбузарликка олиб келувчи ҳар қандай кўринишдаги хатти-ҳаракат. Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра б.ҳ. интизомий, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. (муал. – А.Ли) Батафсил »
ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ
ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИНИ ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ – МЖК нинг 170-м.да валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш, – валюта бойликларларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ЖКнинг “Иқтисодиёт асосларига қарши жиноятлар” бўлимида кўрсатилган, фуқароларнинг қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиши ёки ўтказиши, агар шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг содир этилса, – энг кам ойлик иш ҳақининг 75 бараваригача миқдорда жарима ёки уч й.гача ахлоқ тузатиш ишлари ... Батафсил »
ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИ
ВАЛЮТА ҚИММАТЛИКЛАРИ – чет эл валютаси, қимматли қоғозлар – чет эл валютасидаги фонд бойликлари (акциялар, облигациялар ва б.), чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитивлар ва б.), қимматбаҳо металлар – ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий) металлар, шундай металлардан ишланган заргарлик буюмлари ва б. рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг парчалари, шунингдек, табиий қимматбаҳо тошлар – сайқал берилган ва сайқал берилмаган шаклдаги олмос, лаъл, зумрад, ёқут, александрит, шунингдек, марварид ... Батафсил »