АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ – ЎзРнинг амалдаги қонунчилигига асосан алоҳида ҳужжат, ҳужжатлар базаси, кутубхоналар, архивлар, турли фондлар каби ахборот тизимидаги маълумотлар. Улар техникавий, ташкилий ёки тижорат кўринишида бўлиши мумкин. Айрим ахборотлар сир тутилади ва ошкор этилиши қонун б-н таъқиқланади. Ахборот шахсий ҳуқуқ ёки мулкий ҳуқуқ асосида шахсга тегишли бўлиши мумкин. Ахборот эгаси ўзидаги мавжуд маълумотдан ўз хоҳиши асосида, лекин қонунга мувофиқ ҳолда фойдаланиши лозим. Юридик шахслар ва фуқаролар турли битимлар натижасида қўлга киритилган ахборотлар эгаси бўлишга ҳақли. Агар мавжуд ахборот давлат сирига ... Батафсил »
Ойлик архивлар: Oktabr 2015
БОЖ ТАРИФИ
БОЖ ТАРИФИ – божхона чегарасидан олиб ўтиладиган, ЎзР ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси принциплари ва қоидаларига мувофиқ ҳолда бир тизимга солинган товарларга нисбатан қўлланиладиган бож ставкаларининг тўплами. Товар номенклатураси ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Агар ЎзРнинг халқаро шартномасида бож тарифи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. (муал. – А.Ли) Батафсил »
АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР
АФФИЛЛАНГАН ШАХСЛАР – юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар воситасида ёхуд бирор–бир фуқаролик–ҳуқуқий муносабатлар асосида бир-бирининг фаолиятига таъсир кўрсатишга қодир бўлган юридик ва жисмоний шахслар. А.ш.нинг ҳуқуқий ҳолати ЎзРнинг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун, “Акциядорлик жамиятларида а.ш., уларнинг ҳисобини олиб бориш ва ахборотларни ошкор қилиш тартиби тўғрисида”ги ЎзР Адлия вазирлиги томонидан 2003 й. 29 янв. 1212–сон б-н рўйхатга олинган Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. Инвестиция ва хусусийлаштириш ... Батафсил »
БОЖ ИМТИЁЗЛАРИ
БОЖ ИМТИЁЗЛАРИ – юридик ва жисмоний шахсларга бойликлар, шахсий буюмлар, бошқа предметларни олиб кириш, олиб чиқиш ёки ўтказишда бериладиган афзалликлар. Б.и. – умумий қўлланиладиган божхона режимида қулай истиснолар сифатида намоён бўлади. Улар қуйидаги шаклларда берилади: божлар ва йиғимлардан озод қилиш, божхона чегараларидан товарлар, шахсий буюмларни ўтказишнинг осонлаштирилган тартибини қўллаш ёки бундай тартибни умуман қўлламаслик, умумий қоида бўйича тақиқланган бирор нарсани мамлакатга олиб кириш ёки олиб чиқиш ҳуқуқини бериш. Юридик табиатига кўра, б.и. халқаро шартномага асосланган конвенциявий ҳамда давлат бир тарафлама ... Батафсил »
АФФЕКТ
АФФЕКТ (лотинча – affektus – руҳий ҳаяжон, эҳтирос) – турли ташқи ёки ички таъсирлар асосида тез пайдо бўлиб, қисқа муддатли, аксарий ҳолатларда “портлаш” тарзида бўладиган кучли ифодаланадиган ҳиссий ҳолат (қўрқинч, даҳшат, ғазаб ва б.). А. тушкунлик, танг вазиятларда юзага келади. А ҳолатида кишининг онг доираси тораяди, хулқни назорат қилиш қобилияти йўқолади. А. физиологик ва патологик бўлиши мумкин. Физиологик А.да киши ўз хатти-ҳаракатини идора эта олиши, кейинчалик барча воқеаларни хотирасида сақлаб қолиши мумкин. Патологик А. кўпроқ руҳий касалликларда, баъзан эса руҳий ... Батафсил »
АФВ ЭТИШ
АФВ ЭТИШ (русча – помилование) – суд ҳукми б-н жазо тайинланган шахс (маҳкум)нинг илтимосномасига биноан унинг гуноҳидан кечиш. Ўзбекистонда афв этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 й. 17 июлдаги Фармони б-н «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тўғрисида» қабул қилинган Низомнинг 1-м.га кўра, афв этиш ЎзР судлари томонидан ҳукм қилинган шахсларга нисбатан уларнинг ўзлари томонидан афв сўраб берилган илтимосномага биноан ҳал қилинади. Маҳкумларни афв этиш: ўлим жазосини озодликдан маҳрум қилиш б-н алмаштириш; асосий ёки қўшимча ... Батафсил »
БОЖ
БОЖ – ЎзРнинг божхона чегарасидан товарлар олиб ўтилаётганда божхона органлари томонидан ундириладиган тўлов; божхона йиғимларининг турларидан бири. ЎзРда импорт божи, экспорт божи, мавсумий ва алоҳида (махсус, демпингга қарши, компенсация) турлари бор. Б. ставкалари ЎзРнинг бутун ҳудудида ягона бўлиб, товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтувчи шахсларнинг кимлиги, битимларнинг қандай турдалиги ва б. омиллардан қатъи назар, ўзгартирилиши мумкин эмас. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »
АУТИЗМ
АУТИЗМ – шизофрениянинг тури, ёлғизлик, одамовилик. А.да ташқи муҳит б-н бўлган алоқа ва боғланиш йўқолиб қолади ва бемор ўзининг ички дунёсига кириб кетади. Реал воқеа ва нарсалар ҳеч бир қизиқиш ўйғотмайди. А. беморнинг фикрлаш жараёнида ҳам, ҳиссиёт ва бошқа руҳий фаолиятларида ҳам намоён бўлади. Беморнинг вақт ўтган сари одамовилиги кучайиб боради, ўз дилидаги дарду–аламларини, хаёлларини билдирмайди, атрофдагилар йўқдек жим юради, одамлар б-н мулоқотга кам киришади, расмий, совуқ муомалада бўлади. А.га дучор бўлган шахс б-н суҳбат тор доирада чегараланган бўлади. Бемор ... Батафсил »
АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ
АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ – аудиторлик текширувининг бориши, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибидан четга чиқишлар, молиявий ҳисоботдаги қоидабузарликлар тўғрисидаги муфассал маълумотлардан, шунингдек, аудиторлик текшируви ўтказиш натижасида олинган бошқа ахборотдан иборат бўлган хўжалик юритувчи субъект раҳбарига, мулкдорига, қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилишига йўлланган ҳужжат. А.ҳ.да аниқланган четга чиқишлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектнинг молия–хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва таклифлар мавжуд бўлиши керак. (муал. – А.Ли) Батафсил »
БЛАНКЕТ ДИСПОЗИЦИЯ
БЛАНКЕТ ДИСПОЗИЦИЯ – муайян жиноятнинг белгиларини бошқа ҳуқуқ соҳасига оид қонунлар ёки меъёрий ҳужжатлар асосида аниқланиши. Мас., ЖКнинг 200-м. диспозицияси бўйича унда ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш ҳайвон ёки паррандалар эпидемияси (эпизоотияси) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, ушбу м. б-н жавобгарликка тортишга асос бўлади. Ветеринария қоидалари ва зоотехника қоидалари ЎзР қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки тегишли вазирликларнинг йўриқномаларида белгилаб қўйилиши мумкин. Жиноятнинг обьектив томонини аниқлашда ушбу қоидалар кўрсатилган ҳужжатларга мурожаат қилинади ... Батафсил »