Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

БИЛВОСИТА ИШБАЙ ҲАҚ

БИЛВОСИТА ИШБАЙ ҲАҚ – ходим бажарадиган ишни миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш қийин бўлган ҳолларда ёрдамчи касбларда ишловчи ходимларга (мас., корхонанинг электр монтёри, чилангари ва ҳ.к.) асосий ходимларнинг иш ҳақига ёки умумий иш натижаларига кўра тўланадиган иш ҳақи. Қ: Меҳнатга хақ тўлаш. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

АРБИТРАЖ БОШҚАРУВЧИСИ

АРБИТРАЖ БОШҚАРУВЧИСИ – қ.: Ташқи суд бошқарувчиси. Батафсил »

БИЙЛАР СУДИ

БИЙЛАР СУДИ – шариат ва урф–одатларга таяниб иш кўрадиган суд. Б.с. қозоқ ва қирғиз халқлари тарихига мансуб. Чор Россияси маъмурияти Туркистонни босиб олгач, қозилар суди б-н бир қаторда Б.с.га ҳам рухсат берган. Б.с. 3 босқичдан иборат эди: 1) ишни мазмунан кўриб чиқиб, маслаҳатчиларсиз ҳукм чиқарувчи суд; 2) бийлар чиқарган ҳукм устидан шикоятни кўрувчи волость бийларининг йиғини; 3) эътиборли кишилар томонидан уч й.га сайлаб қўйилган бийларнинг фавқулодда йиғилиши Б.с. жиноят ишлари юзасидан бир ярим й.гача қамоқ жазоси бериш ва жарима солиш ... Батафсил »

БЕШ КУНЛИК ИШ ҲАФТАСИ

БЕШ КУНЛИК ИШ ҲАФТАСИ – ходимлар учун белгиланган иш ҳафтаси турларидан бири. Беш кун иш ва узлуксиз икки кун дам олишга ажратилади. (МК 120-м.). Корхонада иш берувчи ҳамда ходимлар вакиллик органининг ўзаро келишуви б-н жорий этилади ва ички меҳнат тартиби қоидаларида мустаҳкамлаб қўйилади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

АРАЛАШ ТИП РЕСПУБЛИКА

АРАЛАШ ТИП РЕСПУБЛИКА – республика бошқарув шаклининг бир тури. Бунда президентлик республикаси белгилари парламент республикаси хусусиятлари б-н уйғунлашади. Президент, қоида тариқасида, умумхалқ сайловида сайланади ва юридик жиҳатдан кенг ваколатларга эга бўлади. Аммо ҳукумат парламент йўли б-н шаклланади ва сиёсий жиҳатдан нафақат президент, балки парламент олдида ҳам жавоб беради. Президент Бош вазир бошчилигидаги ҳукуматга умумий раҳбарлик қилади. Муайян ҳолатлар юз берганида, жумладан, ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирилганида президент парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлади. А.т.р.га ижро этувчи ҳокимият дуализми хос. Бунинг классик ... Батафсил »

БЕСОҚОЛБОЗЛИК

БЕСОҚОЛБОЗЛИК – эркакнинг эркак б-н жинсий эҳтиёжини қондиришга қаратилган ҳаракатлари (ЖК 120-м.). (муал. – М.Рустамбоев)   Батафсил »

АПЕЛЛЯЦИЯ, КАССАЦИЯ ВА НАЗОРАТ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҚАРОРИ)

АПЕЛЛЯЦИЯ, КАССАЦИЯ ВА НАЗОРАТ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҚАРОРИ) – апелляция, кассация ва назорат инстанция судининг ажрими ёки қарорида қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 1) ажрим ёки қарор чиқарилган вақт ва жой; 2) ажрим ёки қарор чиқарган суднинг номи ва таркиби; 3) тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар; 4) иш кимнинг шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганлиги; 5) шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳал қилув қарорининг, ажрим ёки қарорнинг номи ва унинг қисқача мазмуни; 6) шикоятда ёки протестда баён ... Батафсил »

БЕПУЛ ЮРИДИК ЁРДАМ

БЕПУЛ ЮРИДИК ЁРДАМ – юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги сабабли ёки бошқа асосларга кўра ундан ҳақ олмаган ҳолда кўрсатилган юридик ёрдам тури. Адвокатлик тузилмаси муайян тоифадаги ишлар юзасидан моддий томондан кам таъминланган айрим фуқароларга Б.ю.ё кўрсатиши шарт. Бундай ҳолларда б.ю.ё. кўрсатган адвокатга меҳнат ҳақи адвокатлик тузилмаси маблағи ҳисобидан қопланиши лозим. (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »

БЕПАРВОЛИК

БЕПАРВОЛИК – жиноят содир этган шахснинг ўз хулқ–атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига бефарқ қараш. Агар кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят Б. орқасида содир этилган деб топилади. Айбнинг фақат Б. шаклида шахс ўзининг хулқ–атвори (қилмиши)нинг ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишини олдиндан уларнинг реал ва ҳатто мавҳум равишда бўлиши мумкинлигини англамайди. Эҳтиётсизлик шаклидаги айб турларининг характерли жиҳатлари, биринчидан, айбдор шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра олмайди, иккинчидан, шахс мазкур жиноятда ижтимоий хавфли ... Батафсил »

БЕНИФИЦИАР

БЕНИФИЦИАР – мажбуриятни таъминлаш усулларидан бири бўлган кафолатда принципалнинг кредитори. Кафолатда принципалнинг Б. олдидаги ўз асосий мажбурияти лозим даражада бажаришини таъминлайди. Кафилнинг Б. олдидаги кафолатда назарда тутилган мажбурияти улар ўртасидаги муносабатларда бажарилишини таъминлаш учун шу кафолат берилган асосий мажбуриятга, гарчи кафолатда ушбу мажбуриятга ҳавола қилинган бўлса–да, боғлиқ эмас. Кафолат бўйича Б.га тегишли бўлган кафилга талаб қўйиш ҳуқуқи, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас. Б.нинг кафолат бўйича пул суммасини тўлаш ҳақидаги талаби кафолатда кўрсатилган ҳужжатларни ... Батафсил »

Юқорига