Yangi hujjatlar

Ойлик архивлар: Oktabr 2015

БАЁННОМА ТУЗИШ

БАЁННОМА ТУЗИШ – Б. котиб томонидан суд мажлисининг ўзида ёки алоҳида процессуал ҳаракат амалга оширилганида мажлисдан ташқари тузилади. Ишда иштирок этувчи шахслар ўзлари иш учун аҳамиятли деб ҳисоблаган ҳолатларни Б.га киритиш тўғрисида илтимосномалар тақдим этишга ҳақлидирлар. Тарафларнинг, учинчи шахсларнинг ўзлари қўйган талаблардан бутунлай ёки қисман воз кечганлиги, қўйилган талабларга иқрорлиги, ишни келишув битими б-н тамомлаш тўғрисидаги аризалари Б.га киритилиб, тегишли бўлишига қараб, тарафларнинг бири ёки иккаласи томонидан имзоланади. Б. суд мажлиси тамом бўлганидан ёки алоҳида процессуал ҳаракат амалга оширилганидан кейин ... Батафсил »

АКЦИЯДОР

АКЦИЯДОР – акциядорлик жамиятлари ташкилий ҳуқуқий шаклидаги хўжалик бирлашмаларининг акцияларида кўрсатилган ва жамият А.лари реестрига киритилган ва унга нисбатан фуқаролик ҳуқуқий битимлар (мерос ёки васиятнома орқали, олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя каби шартномалар тузиш орқали) ёки ваколатли давлат органининг қарорига мувофиқ мулк ҳуқуқини қўлга киритган шахслар (жисмоний шахслар, ташкилий ҳуқуқий шаклидан қатъи назар юридик шахслар ва давлат). Унинг ҳуқуқлари мажбуриятлари ва ҳуқуқий мақоми ФК, 26.04.1996 й. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида ўз ифодасини топган. ... Батафсил »

БАЁННОМА

БАЁННОМА – бирор масала юзасидан расмий ёзма баёнот, билдириш, тушунтириш. МЖК га (281–, 286–, 289–290-м.лар) асосан маъмурий процессуал ҳужжат ҳисобланади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги Б. ваколатли мансабдор шахс томонидан тузилади. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Б.да: шу Б. тузилган сана ва жой, б.ни тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми; ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар; маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва бу ҳуқуқбузарликнинг моҳияти, ана шундай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; агар гувоҳлар ва жабрланувчилар бўлса, уларнинг фамилиялари ва ... Батафсил »

БАДАРҒА

БАДАРҒА – 1) XIX–XX–а. бошларида чор Россиясида шахсни суд орқали ёки маъмурий тартибда бирор ш. ёхуд муайян губернадан узоқлаштириш. Бунда ўша шахсга мазкур жойдан ташқарида истиқомат қилиш жойини танлаш ҳуқуқи берилган ёки бундай ҳуқуқ берилмаган. Б. қилинганлар полиция назоратида бўлган; 2) жазонинг бир тури. Маҳкумни унинг истиқомат жойидан узоқлаштириб, муайян жойларда яшашини ман этиш. Ўзбекистонда 18 ёшга тўлган шахслар содир этган жиноят учун асосий ёки қўшимча жазо тарзида 1995 й. 1 апр.гача амалда бўлган қонунларда Б. кўзда тутилган ва 5 ... Батафсил »

АКЦИЯ ШАКЛИДАГИ ДИВИДЕНД

АКЦИЯ ШАКЛИДАГИ ДИВИДЕНД – дивиденд пул шаклидан ташқари акция кўринишида ҳам тўланиши мумкин. Ушбу шаклдаги дивиденд тўлови тез ривожланаётган компанияларда амалга оширилади. Чунки бундай корхоналарда нақд пул бизнесни ривожлантириш учун жуда зарур бўлганлиги сабабли, дивидендни ушбу шаклда тўлаш тўғрисида умумий йиғилиш қарор қабул қилади. Акциядор А.ш.д. олар экан, агар пул зарур бўлиб қолса уни сотиш орқали ўзидаги қўшимча акцияни нақд пулга айлантириши мумкин. (муал. – Ш.Асадов) Батафсил »

АКЦИЯ СЕРТИФИКАТИ

АКЦИЯ СЕРТИФИКАТИ – акциялар ўрнига уларнинг номинал қийматига тенг суммада А.с.лар бериш мумкин. А.с. амалдаги қонунчиликка асосан ёпиқ акциядорлик жамиятлари акциядорларига берилади. Чунки ёпиқ акциядорлик жамиятининг акциялари фақат эгаси ёзиладиган акциялар бўлиши мумкин, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби уставда белгилаб қўйилади. Бундан ташқари, акциядорлар миқдори амалдаги қонунчиликка асосан чекланганлиги боис уларнинг ҳар бирига қўлидаги жами акцияга мутаносиб ҳолда А.с. берилиб, акцияга эгалик расмийлаштирилиши мумкин. Шунингдек, айрим давлат акциядорлик компанияларида, агар акциялар 100 фоиз давлатга тегишли бўладиган бўлса, у ҳолда акция ... Батафсил »

АКЦИЗ СОЛИҒИ

АКЦИЗ СОЛИҒИ – қўшимча қиймат солиғини солиш базасида ва нархида ҳисобга олинадиган билвосита солиқ кўринишида бюджетга тўланадиган (ундириладиган) соф даромаднинг қисми. А.с. ставкалари ва акциз тўланадиган товарлар рўйхати ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда етказилади. А.с. тўловчилари деб, мулк шаклидан қатъи назар, акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ҳисобланади. Акцизланадиган товарлар учун солиқ солиш объекти бўлиб: алкоголли маҳсулотлар бўйича унга нисбатан қатъий солиқ ставкалари белгиланган, сотилган ... Батафсил »

АКЦЕПТ КРЕДИТИ

АКЦЕПТ КРЕДИТИ – банклар томонидан банклардаги экспорт қилувчи кўчирилиб оладиган ўтказилувчи векселлар акцепти шаклида бериладиган кредит. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »

БАГАЖ

БАГАЖ – жўнатиш учун идишга жойланган ва йўловчи томонидан ушбу транспорт воситаларида олиб кетиладиган буюмлар. Б. тушунчаси темир йўл ва автомобиль транспорти б-н боғлиқ низомларда белгиланади. Мас., Вазирлар Маҳкамасининг 2003 й. 4 нояб.даги 482-сон қарори б-н тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва Б.ни ташиш Қоидалари”га асосан ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметрдан 100 см х 50 см х 30 сантиметргача бўлган ва узунлиги 150 сантиметрдан 200 сантиметргача бўлган буюмларни, шунингдек, ўлчамидан қатъи назар, оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган ... Батафсил »

АКЦЕПТ

АКЦЕПТ – оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби. А.ни қабул қилувчи акцептант дейилади. А. тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак. Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, сукут сақлаш а. бўлмайди. Офертани а.лаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонун ҳужжатларида ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, А. ҳисобланади. ... Батафсил »

Юқорига