ЕРЛАРНИ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – жамиятнинг экологик хавфсизлиги ва экологик тизимлар ҳолатини белгиловчи ер фондини сақлаб қолишга қаратилган ҳуқуқий нормаларни ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ қилиш. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
Ойлик архивлар: Noyabr 2015
ЕРЛАРНИ ТУБДАН МЕЛИОРАЦИЯ ҚИЛИШ
ЕРЛАРНИ ТУБДАН МЕЛИОРАЦИЯ ҚИЛИШ – гидро–ўрмон–агротехник мелиоратив (яхшилаш) усулларини қўллаш орқали қишлоқ ва ўрмон хўжалиги мақсадлари учун ўзлаштирилган техноген, эрозияга учраган, кучли шўрланган, ботқоқланган ва ш.к. салбий жараёнлар орқали бузилган ерларни тубдан яхшилашнинг комплекс чоралари. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ИҚТИСОДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ
ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИ ИҚТИСОДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАДБИРЛАРИ – тупроқ унумдорлигини сақлаш ва унинг қайта ишлаб чиқариш қобилиятини тиклаш ҳамда ерларни салбий антропоген жараёлардан сақлашга қаратилган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ижобий фаолиятларини моддий–молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирлар комплекси. Уларга: ер солиғи ва ижара тўлови бўйича имтиёзлар бериш, имтиёзли кредитлар бериш, давлат бюджети ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш, ерларни муҳофаза қилиш борасидаги капитал маблағ ва б. харажатларни қисман қоплаш ва қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа тадбирлар киради. Ерларни ресурс жиҳатидан баҳолаш, ерлардан фойдаланиш ... Батафсил »
ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
ЕРЛАРНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ – ерлардан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ҳамда ўрмон фонди ерларининг самарадорлигини тиклаш ва ошириш, қишлоқ хўжалик оборотидан ва алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари таркибидан ерларни асоссиз равишда олиб қўйилишининг олдини олиш, уларни зарарли антропоген таъсирдан ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий, технологик ва б. тадбирларни олиб бориш каби комплекс чора-тадбирлар тизими. Ерларни муҳофаза қилишнинг асоси – ерларни муҳофаза қилиш ерларга мураккаб табиий ҳосилалар (экотизимлар) тариқасида, уларнинг зона (тегра) ва минтақа хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ... Батафсил »
ЕРДАН ХУСУСИЙ МУЛК АСОСИДА ФОЙДАЛАНИШ
ЕРДАН ХУСУСИЙ МУЛК АСОСИДА ФОЙДАЛАНИШ – кўчмас мулк жойлашган ер участкаларини сотиб олиш асосида вужудга келадиган тасарруф қилиш, эгалик қилиш ва фойдаланиш. ЎзР ЕКнинг 18-м.га биноан, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари улар жойлашган ер участкалари б-н бирга хусусийлаштирилганда вужудга келади. Бундан ташқари, дипломатия ваколатхоналари ходимлари, чет эл юридик ва жисмоний шахслари уй–жой сотиб олганларида шу уй–жой жойлашган ер участкаларига нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 й. 24 ... Батафсил »
ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР
ЕРДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР – ерни муддатсиз узоқ муддатли ва вақтинча фойдаланишга олувчи шахс. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ ЧЕКЛАШ – ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат, атроф–муҳитни муҳофаза қилиш, муҳандислик коммуникацияларини қуриш ва улардан фойдаланиш манфаатларини, шунингдек, фуқаролар хавфсизлигини кўзлаб фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда чекланиши (ЕКнинг 42-м.). Ердан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш тўғридан–тўғри ердан фойдаланишни чеклаш ёки маълум бир хўжалик фаолиятини чеклаш орқали амалга оширилиши мумкин. Улар вақтинчалик – маълум бир ноқулай давр, ҳолат ёки ҳодиса (мас., сувсизлик, қурғоқчилик, кучли ёмғир ва ҳ.к.) ўтгунга қадар ҳамда доимий – сувларни ... Батафсил »
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БУЗИШ
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БУЗИШ – давлатнинг ерга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқига қарши қаратилган, ердан фойдаланувчиларнинг манфаатларига зид бўлган, ердан оқилона ва самарали фойдаланишни таъмин этишга халал берадиган ғайриқонуний хатти-ҳаракатлардир. Батафсил »
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ – ЕКнинг 40-м.да белгиланган нормаларга биноан, ердан фойдаланувчилар, ер эгалари, ижарачилар мулкдорларнинг ўзига бириктирилган ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, ердан фойдаланганлик ва уни ифлослантирганлик учун тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш ҳамда бошқа ички ва ташқи тартиб талабларини бажариш юзасидан келиб чиқадиган бурчлари. (муал. – М.Усмонов) Батафсил »
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЛИМИТЛАРИ
ЕРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЛИМИТЛАРИ – ерга оид ҳуқуқий муносабат субъектларига, уларни хўжалик ва б. мақсадларда фойдаланиш учун ер участкасининг майдонини маҳаллий иқтисодий, ижтимоий, демографик, экологик шароитларга қараб чекланган миқдорда ажратиб берилиши. Мас., суғориладиган ерларда деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда 0,5 гектаргача, чўл ва саҳро минтақасидаги лалмикор ерларда 1 гектаргача бўлган ўлчамда берилиши мумкин (Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги Қонуннинг 8-м.). (муал. – М.Усмонов) Батафсил »