Yangi hujjatlar

Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашади

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян 2013 йил 28 ноябрда расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.

Ли Кэцян

ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян | Photo: rian.ru

 

Хабарда таъкидланишича, мазкур расмий ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, турли соҳаларда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтаман, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян 29 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн иккинчи мажлисида ҳам иштирок этади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига