Yangi hujjatlar

27-29 май кунлари Латвия Президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш 2014 йил 27-29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этадилар, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, Ўзбекистон ва Латвия ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни имзолаш мўлжалланмоқда.

Эслатиб ўтаман, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан 16-17 октябрь кунлари ушбу мамлакатда бўлган эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига