Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе хоним келаси ҳафта Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлигига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда.
«Газета.uz»нинг ёзишича, 16 июндан бошланадиган сафардан мақсад – Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва Жанубий Корея раҳбарияти томонидан илгари сурилаётган «Ягона Евроосиё» ташаббусини тарғиб қилишдан иборат.