Yangi hujjatlar

БМТ Бош котиби 11-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 2015 йилнинг 11-12 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ва музокаралар чоғида мамлакатимиз ва БМТ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтаман, БМТ Бош котиби 2010 йилнинг 4-5 апрель кунлари ҳам мамлакатимизга ташриф буюрган ҳамда Нукус шаҳрида Оролбўйидаги экологик вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган тақдимот маросимида иштирок этган эди.

Шунингдек, ўша ташрифда БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Оролбўйидаги экологик вазият билан танишганди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (10)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига