Yangi hujjatlar

O‘zLiDePнинг янгиланган веб-сайти ишга тушди

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг янги дизайндаги uzlidep.uz расмий веб-сайти тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Б.Ёқубов, қуйи палатанинг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси А.Жўрабоев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида фуқароларнинг ахборот олишга оид ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, миллий медиа соҳани изчил ва босқичма-босқич ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Бу борадаги чора-тадбирлар туфайли мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларида кечаётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумот берувчи, миллий манфаатларимиз, менталитетимиз, халқимизнинг руҳиятига мос бўлган веб-сайтлар сафи тобора кенгаймоқда. Илғор технологияларга асосланган мазкур веб-сайтлар ташкилот ва муассасалар фаолиятининг самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётир.

Янгиланган uzlidep.uz расмий веб-сайт ҳам ушбу мақсадларга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ партиянинг интернетдаги расмий веб-сайти дизайн ва техник жиҳатдан такомиллаштирилди. Ушбу веб-сайт бир қатор афзалликларга эга бўлиб, унда мамлакатимиз ҳаёти, партия фаолияти ва хориж янгиликларига оид тезкор хабарлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида жойлаштирилади.

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

– Веб-сайтдаги ижтимоий сўров шаклидаги доимий ўзгариб турувчи сўровнома фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятига оид фикр-мулоҳазаларини ўрганиб бориш мақсадида ташкил этилган, – дейди Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Султонов. – «Нуқтаи назар», «Савол ва жавоб», «O‘zLiDeP лойиҳаларида фаол иштирок этинг!» каби интерактив блоглар ҳам мунтазам янги маълумотлар билан бойитиб борилади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

3 фикр

  1. Сайт яхши шиланган, тўлиқ маълумот олиш мумкин, ЛИДЕПга гап йўқ