Yangi hujjatlar

Tag Archives: ЎзЛиДеП

Савдо-саноат палатасининг 10 йиллигига атаб ўтказилган футбол турнирида O‘zLiDeP жамоаси ғалаба қозонди

2014 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташкил топганининг 10 йиллиги муносабати билан “Пахтакор” марказий стадионидаги мини ўйингоҳда футбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа аввалида тадбирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда сўз олган Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов юртимизда спортнинг барча турлари қатори футболга берилаётган катта эътибор ҳақида сўзлаб, мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади. Мазкур мусобақада мезбонлар билан биргаликда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Касаба уюшмалари Федерацияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши ходимларидан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашдилар. ... Батафсил »

O‘zLiDeP “Ким эдигу ким бўлдик?” мавзусидаги мақолалар кўрик-танловини эълон қилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини янада такомиллиштириш, мулкдорлар қатламини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш борасидаги изчил ислоҳотларнинг самараларини ёритишга бағишланган “Ким эдигу ким бўлдик?”мавзусидаги ихчам ва содда тилда ёзилган таҳлилий мақолалар кўрик-танловини эълон қилди. ... Батафсил »

Янги таҳрирдаги Божхона кодекси либераллар муҳокамасида

O‘zLiDeP  Фарғона вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий мажлис қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Божхона кодекси – божхона ишини такомиллаштириш ва тадбиркорликни янада ривожлантиришнинг ҳуқуқий асоси”  мавзусида  амалий семинар ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари, божхона, адлия органлари ходимлари, партия вилоят Кенгаши ходимлари, сиёсатчи-экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Мамлакатимиз иқтисодиётининг энг муҳим буғини ҳисобланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга давлат даражасида эътибор ... Батафсил »

O‘zLiDeP Янгийўл туманида “Аёллари эъзозланган юрт” мавзуида давра суҳбати ташкил қилди

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Янгийўл тумани Қишлоқ хўжалиги КҲКда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида “Аёллари эъзозланган юрт” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси депутатлари, партиянинг масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят ҳамда маҳаллий кенгашга сайланган  депутат аёллар, фермер хотин-қизлар, “Зулфияхоним”номидаги давлат мукофоти совриндорлари, спортчи қизлар, ННТ вакиллари ва журналистлар иштирок этишди. Тадбирда мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак ҳурмат-эътибор ва ... Батафсил »

O‘zLiDeP: эришилган барча ютуқлар мустақиллик шарофати туфайли

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг 2014 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан энг улуғ, энг азиз бўлган мустақиллик байрамини юксак савияда кутиб олиш, уни муносиб нишонлаш борасида O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан қатор намунали ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай самарали тадбирларнинг бири Нукус давлат педагогика институтида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилган “Мустақилликка эришиш арафасида: изчиллик, қаътиятлилик ва барқарорлик” мавзудаги ... Батафсил »

O‘zLiDeP: кичик бизнес субъектларини судларда ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

Андижон вилоятида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини судларда ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида амалий семинар ташкил этилди. Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси вакиллари, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги  депутатлик гуруҳлари, Хўжалик ва Ҳакамлик судлари, Адлия бошқармаси, ушбу соҳанинг тажрибали мутахассис-экспертлари, тадбиркорлар ва фермерлар иштирок этди. Андижон вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, эркинлигини чеклаётган ... Батафсил »

O‘zLiDeP фракцияси бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

23 июль куни Ўзбекистон Руспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Тадбиркор ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, экспертлар ва соҳа мутахассислари, ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда бир қатор қонун ҳужжатлари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама этилди. Ишлаб чиқилиши биржа технологиялари ривожланиши, ҳозирги кунда биржанинг янги воситалари, функцияси ва вазифасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишда муҳокама этилиши, партия электорати манфаатлари ... Батафсил »

O‘zLiDeP: тадбиркорлар учун самарали иқтисодий тизим яратилишига кўмаклашади

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят кенгашида партия депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ташқи бозорда харидорбоп, юқори ликвидли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга доир фаолиятини рағбатлантириш, уларга ўз маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш, экспорт шартномалар тузиши учун нуфузли халқаро ярмаркаларга жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи А. Тошматовнинг ахбороти тингланди. – Вилоятимизда 844 та саноат корхоналари мавжуд, – дейди А. Тошматов. – Уларнинг 34 таси юқори ликвидли, инсон ҳаёти учун зарур бўлган ... Батафсил »

O‘zLiDeP: лойиҳаларда янги истеъдодлар кашф этилмоқда

Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг камол топишига яқиндан амалий ёрдам кўрсатиш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш O‘zLiDePнинг доимо диққат марказида бўлиб келган. Айниқса, касб-ҳунар коллежларини битириб, меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларимизни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, молиявий қўллаб-қувватлаш орқали чекка ҳудудларда янги иш ўринларини ташкил этишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. O‘zLiDeP томонидан ёш ишбилармонларнинг замонавий-иқтисодий билимларини ошириш, уларнинг қалбида ҳақиқий мулкдорлик туйғусини шакллантириш мақсадида 2004 йилдан буён анъанавий тарзда “Ишбилармон талаба” стипендияси кўрик-танлови ўказиб келинмоқда. Ўтган ... Батафсил »

O‘zLiDeP: давлат мулкини бошқариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда

Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепцияси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси давлат мулкини бошқариш билан боғлиқ муносабатларни янада такомиллаштириши ва тизимга солиши билан аҳамиятлидир. O‘zLiDeP фаоллари томонидан жойларда мунтазам равишда ўтказиб келинаётган қонун лойиҳасининг муҳокамаларида лойиҳани янада мукаммалаштиришга хизмат қилувчи муҳим таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Нукус шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси ҳамда O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ташкил этилган “Давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш ва ташкилий-ҳуқуқий асосларини ... Батафсил »

Юқорига