Yangi hujjatlar

O‘zLiDeP Янгийўл туманида “Аёллари эъзозланган юрт” мавзуида давра суҳбати ташкил қилди

O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Янгийўл тумани Қишлоқ хўжалиги КҲКда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 23 йиллигига бағишлаб “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида “Аёллари эъзозланган юрт” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси депутатлари, партиянинг масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят ҳамда маҳаллий кенгашга сайланган  депутат аёллар, фермер хотин-қизлар, “Зулфияхоним”номидаги давлат мукофоти совриндорлари, спортчи қизлар, ННТ вакиллари ва журналистлар иштирок этишди.

Тадбирда мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак ҳурмат-эътибор ва ғамхўрликнинг амалий исботи сифатида кейинги йилларда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги роли ва таъсирини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган 80 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани алоҳида таъкидланди.

Таъкидланганидек, бугун O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши партия аъзоларининг сони 28 000 нафардан ортди. Шундан 8500 дан ортиғини хотин-қизлар ташкил этиб, уларнинг 1669 нафари тадбиркор, 550 нафари фермер аёллардир. Шу ўринда айтиш жоиз, бундан 5 йил олдин хотин-қизларни тарғибот-ташвиқот ишлари йўли билан партия сафига жалб этган бўлсак, ҳозирда уларнинг ўзлари бу борада жуда фаол. Бугун улар ҳам раҳбар, ҳам она, ҳам тадбиркор, ҳам фермер, ҳам сиёсатчи, депутат, қўйингки барча соҳада илғор. Шунинг учун уларни қишлоқ жойларда янги иш ўринлари яратиш имкониятлари ва намунавий лойиҳалар билан таништириш лозим. Шу билан бирга, етакчи ва илғор тадбиркор, фермер, ҳунарманд ва касаначи хотин-қизлар тажрибасини оммалаштириш, уларга ўз ишларини йўлга қўйишда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан яқиндан кўмаклашиш партиямизнинг асосий мақсадларидан ҳисобланади.

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Photo: O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Тадбирда, шунингдек, мустақиллик йилларида юқори чўққиларга эришган хотин-қизлар иштирокида тайёрланган видео ролик намоёиш этилди. Ёшлар айниқса, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндорлари ва чемпион қизларнинг чиқишлари ҳамманинг диққат эътиборини тортди. Бундан ташқари, тадбир давомида партиянинг фаол тадбиркор ва фермер хотин-қизларининг маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Якунида партия сафига қабул қилинган 15 нафар хотин-қизларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Матн: O‘zLiDeP Матбуот хизмати.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига