Yangi hujjatlar

Давлат тест маркази сайтида абитуриентлар учун энг керакли маълумотлар эълон қилинди

Давлат тест марказининг сайтида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2016 йил 20 июндаги 2-сон баёни ва унинг иловалари эълон қилинди. Мазкур иловаларда жорий йилда олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар учун қимматли маълумотлар ўрин эгаллаган. Улар билан бирма-бир таништириб ўтамиз:

 

  1. Таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади.

Қуйидаги манзилдан шу ҳақида маълумот олишингиз мумкин:

http://dtm.uz/?mod=abituriyentlar-uchun-qo`llanma&elid=1467023610

Олий ҳарбий таълим муассасалари учун худди шу маълумот қуйидаги манзилда бор:

http://dtm.uz/?mod=abituriyentlar-uchun-qo`llanma&elid=1467022773

 

  1. Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати

Айрим таълим йўналишларида абитуриентлар нафақат тест имтиҳонидан ўтишади, балки касбий (ижодий) имтиҳон ҳам топширишади. Касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентлар 3 та эмас, 2 та фандан имтиҳон топширишларини билсангиз керак.

Қуйидаги манзилда бу ҳақида батафсил маълумот мавжуд:

http://dtm.uz/?mod=abituriyentlar-uchun-qo`llanma&elid=1467022128

 

  1. Олимпиада фани ва танловлар билан олий таълим йўналишлари ўртасидаги касбий мувофиқлик

Хабарингиз бор, юртимизда фан олимпиадалари ўтказилади ва унда республикада дастлабки 3 та ўринни эгаллаган ўқувчилар ОТМларга имтиҳонсиз давлат гранти асосида қабул қилинишади. Хўш, савол туғилади, қайси фандан ғолиб бўлган ўқувчилар қайси ОТМларга имтиҳонсиз кира олишади? Масалан, математика фанидан олимпиада ғолиби бўлса, қайси ОТМларга киришга ҳуқуқи бор?

Ўша саволларга қуйидаги манзилдан жавоб олишингиз мумкин:

http://dtm.uz/?mod=abituriyentlar-uchun-qo`llanma&elid=1467021531

 

  1. Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун иккинчи ОТМ сифатида белгиланиши мумкин бўлган олий таълим муассасалари

Ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар ҳужжат топшираётганда аризаларида иккита ОТМни кўрсатишлари мумкин ва асосий ОТМга балли етмай қолган тақдирда, иккинчи ОТМда ўқиш имкониятини (агар балли етса) қўлга киритишади. Хўш, иккинчи ОТМ сифатида қаерларни белгилаш мумкин? Ёки исталган ОТМни танласа бўладими?

Албатта, йўқ! Иккинчи ОТМ сифатида танлаш мумкин бўлганларнинг қатъий рўйхати бор ва ўша рўйхат мана бу саҳифада берилган. Шунингдек, ушбу саҳифада таълим йўналишлари ва таълим тили бўйича қабул квоталари рўйхати ҳам келтирилган.

http://dtm.uz/?mod=abituriyentlar-uchun-qo`llanma&elid=1467020777

 

  1. Олий таълим муассасаларининг бир таълим соҳасига тегишли таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси

Баъзи абитуриентлар соҳани танлайди-ю, лекин қайси таълим йўналишга ҳужжат топшириш ҳақида бошлари қотади. Масалан, иқтисодчи бўлишни ният қилган, лекин ушбу соҳанинг йўналишлари кўп-ку. Менежмент бор, маркетинг бор, молия, банк иши, солиқлар ва солиққа тортиш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳ.к.

Қуйидаги саҳифада бир таълим соҳасига тегишли таълим йўналишлари рўйхати ва уларга қайси фанлардан имтиҳон бўлиши ҳамда неча баллдан берилиши ҳақида маълумот мавжуд:

http://dtm.uz/?mod=abituriyentlar-uchun-qo`llanma&elid=1467021319

 

  1. Кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ҳамда тест синовлари асосида амалга ошириладиган  ва ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишлари рўйхати

Юртимизда таълим нафақат ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида, балки тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида ҳам олиб борилиши ҳақида хабарингиз улар. Мазкур тилларда ўқитиш олиб бориладиган таълим йўналишларида фақат чет тили фанидан тест бўлади. Қолган асосий фанлардан эса кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар, бошқача айтганда оғзаки имтиҳон бўлади. Қуйидаги саҳифада ўша йўналишлар рўйхати келтирилган:

http://dtm.uz/?mod=abituriyentlar-uchun-qo`llanma&elid=1467021809

 

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (57)
  • Йўқ (13)
  • Бироз (7)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига