Yangi hujjatlar

Амнистия актини қўллаш унинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида

АМНИСТИЯ АКТИНИ ҚЎЛЛАШ УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
“Адвокат”, 2012 йил 1-сон.

Юртимиз мустақилликка эришгач суд ҳокимиятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилди. Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида эришилган ютуқлар бугунги кунда халқаро жамоатчилик томонидан ҳам ижобий баҳоланмоқда.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида мамлакатимизда ҳoкимиятлaр бўлинишигa oид кoнституциявий принципни изчил aмaлгa oшириш мaқсaдидa “Судлaр тўғрисидa”ги Қoнун янги тaҳрирдa қaбул қилинди. Судлaр фaoлиятини тaшкилий жиҳaтдaн тaъминлaш, xусусaн, суд тизими учун кaдрлaр танлаш мaсaлaлaри билaн шуғуллaниш вaзифaси мaxсус oргaн – Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнти ҳузуридaги Судьялaрни тaнлaш вa лaвoзимлaргa тaвсия этиш бўйичa Oлий мaлaкa кoмиссиясигa юклaтилгaнини қaйд этиш лозим.

Прeзидeнтимиз Ислом Кaримoвнинг “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси” номли мaърузaсида мaмлaкaтимизни дeмoкрaтик янгилaшнинг бугунги бoсқичдaги энг муҳим йўнaлишлaридaн бири бўлган қoнун устувoрлиги вa қoнунийликни мустaҳкaмлaш, шaxс ҳуқуқи вa мaнфaaтлaрини ишoнчли ҳимoя қилишгa қaрaтилгaн суд-ҳуқуқ тизимини изчил дeмoкрaтлaштириш вa либeрaллaштириш, юртимиздa ҳуқуқий дaвлaт aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш вa aҳoлининг ҳуқуқий oнги вa мaдaниятини юксaлтиришнинг ҳaл қилувчи вaзифaси бўлиб келаётганлиги хусусида тўхталиб ўтилди.

Ҳақиқатдан ҳам истиқлол йилларида Ўзбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ соҳасида жуда катта ўзгаришлар амалга оширилиб, жиноят процессида шахс ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш тизимини такомиллаштириш мазкур ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил қилди.

Жиноят процессида ишларни кассация ва назорат тартибида кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш кўринишларидан бири бўлиб, қонунийлик ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлашнинг қўшимча кафолати, одил судлов сифатини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасига кўра, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Бинобарин, фуқароларнинг ҳукм, ажрим ва қарорлар устидан апелляция, кассация ва назорат тартибида шикоят билдириш ҳуқуқи ҳам уларнинг конституциявий ҳуқуқи ҳисобланади.

Бу ўринда таъкидлаш лозимки, суд қарорларини қайта кўриб чиқилишига бўлган ҳуқуқ жиноят-процессуал муносабатларга жалб этилган шахслар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг муҳим кафолати ҳисобланади. Шу боисдан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид бир қатор халқаро-ҳуқуқ нормаларида суд қарорларини қайта кўриб чиқишга бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари баён этилган. Хусусан, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 14-моддасида ҳар қандай жиноят бўйича судланган ҳар бир шахс қонунга мувофиқ, тегишли бўлган ҳукм устидан юқори турувчи суд инстанцияларида ишнинг қайта кўрилишини талаб қилишга ҳақли эканлиги баён этилган.

1995 йил 26 майда МДҲ давлатлари томонидан имзоланган Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига доир конвенциянинг 7-моддасида ҳар бир жиноят иши бўйича судланган шахс қонунда белгиланган тартибда юқори турувчи суд инстанциясида унинг иши кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.

Апелляция инстанцияси суди қонуний кучга кирмаган ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишга қаратилган. Умумий юрисдикция судлари тизимида бундай судлар сифатида қуйи бўғин судларига кирмайдиган барча юқори турувчи судлар иш кўради. Апелляция тартибида кўриб чиқилган иш кассация тартибида қайта кўриб чиқилиши мумкин эмас. Аппеляция инстанциясининг иш юритиш мазмунига киритилмаган масалалар бундан мустасно, албатта.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, апелляция (лотинча “appellatio”(шикоят, мурожаат) сўзидан келиб чиққан) тартибида иш юритишда тегишли субъектларнинг шикоят асосида юқори турувчи судлар томонидан янги суд муҳокамаси жараёнида фактик ва юридик асосларга кўра қуйи турувчи судларнинг кучга кирмаган қарорлари ўрганилиб, апелляция инстанциясининг қарори қабул қилинди.

Кассация инстанция суди қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим ва қарорларнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширади. Кассация (лотинча “cassatio” (бекор қилиш, йўқ қилиш) сўзидан келиб чиққан) тартибида иш юритилганда тегишли манфаатдор шахсларнинг шикоятлари асосида қуйи турувчи судларнинг қонуний кучга кирган актлари кўриб чиқилиб, олдингисини ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича қарор қабул қилинади.

Назорат ва янги очилган ҳолатлар муносабати билан иш юритишни қайтадан бошлаш қонуний кучга кирган ҳукм, ажрим ва қарорларни қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишга қаратилган.

Ҳукм чиқарилгандан сўнг қабул қилинган амнистия актини татбиқ этиш, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масалалари юзасидан, шунингдек маҳкумга нисбатан ижро этилмаган бир неча ҳукм мавжуд бўлиб, кейинги ҳукмни чиқарган суд бундан бехабар бўлган ва ҳ.к. ҳолларда берилган шикоят (протест), агар унда айни бир пайтда жиноят ишининг мазмуни ёки ҳукм (ажрим)нинг қонунийлиги ва асослилиги бўйича бошқа масалалар қўйилган бўлмаса, кассация тартибида алоҳида кўрилмайди. Бу масалалар биринчи инстанция суди томонидан ЖПК 540-моддаси ва 541-моддасининг биринчи қисми қоидаларига мувофиқ ҳал этилади. Бундай масалалар юзасидан чиқарилган суд ажрими устидан умумий асосларда кассация шикояти (протести) берилиши мумкин.

Кассация инстанцияси суди ҳукмни бекор қилганда қуйидагиларга ҳақли:

ЖПК 83, 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни тўлиқ ҳажмда ёки мустақил квалиикация қилинган айблов қисми бўйича тугатишга; ЖПК 484-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ишни янгидан судда кўришга юборишга; ЖПК 419-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни қўшимча тергов юритиш учун қайтаришга; кассация инстанцияси суди ишни янгидан судда кўришга ёки қўшимча терговга юбориш пайтида айбловнинг исботланганлиги ёки исботланмаганлиги, у ёки бу далилнинг ишончли ёки ишончсизлиги, айрим далилларнинг бошқа далиллардан устунлиги, жиноятнинг квалификацияси ва жазо тўғрисида дастлабки тергов органлари ва суд томонидан чиқариладиган хулосаларни олдиндан ҳал қилувчи кўрсатмалар беришга ҳақли эмас.

Кассация инстанцияси суди, ҳукмни бекор қилиб, ишни янгидан судда кўришга юбораётганда, ўз ажримида қандай ҳолатлар ҳукмнинг бекор қилинишига асос бўлганлигини ва йўл қўйилган қонун бузилиши қандай бартараф этилиши кераклигини кўрсатиши шарт. Ҳукмни бекор қилиб, ишни қўшимча тергов юритиш учун юбораётганда, суд дастлабки тергов органи томонидан қандай ҳолатлар аниқланиши шартлигини кўрсатиши керак.

Одил судлов сифатини ошириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судларга ишларнинг кассация инстанциясида синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилиши учун қонунда берилган барча имкониятларидан фойдаланиши лозим.

Келгусида юқори инстанция судларида амнистия актини қўллаш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидаги таклифларни билдирмоқчимиз. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган бир қатор халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда, хусусан, 1966 йилдаги Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пактда ҳар қандай жиноят бўйича судланган ҳар бир шахс қонунга мувофиқ, тегишли бўлган ҳукм устидан юқори турувчи суд инстанцияларида ишнинг қайта кўрилишини талаб қилишга ҳақли эканлиги баён этилган. Амалдаги қонунчиликда халқаро ҳуқуқнинг мазкур илғор нормасини янада ривожлантириш учун жиноят-процессуал қонунчиликда белгиланган кассация ва назорат босқичларида амнистия акти қўлланилган шахснинг суд мажлисларида қатнашиши масаласини ҳал этиш суднинг ҳуқуқига тегишли бўлиши хусусидаги қоидага ўзгартиришлар киритиш керак. Бу борада, фикримизча, амнистия акти қўлланилган шахснинг кассация ва назорат инстанцияларида суд мажлисларида бемалол қатнашишига имкон бериш лозим.

 

Мазкур мақола матни “Yurida” юристлар учун ихтисослашган дастуридан олинган.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига