АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ ИФЛОСЛАНТИРИШ – атмосферага ифлослантирувчи м.ни чиқариб юбориш қоидаларининг бузилиши, бунинг натижасида ҳавода заҳарли м.нинг йўл қўйиладиган энг юқори миқдор концентрациясининг ошиб кетиши. Атмосфера ҳавосидан фойдаланиш бўйича муносабатлар ЎзР «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш» тўғрисидаги Қонуни ва бошқа норматив ҳуқуқий актлар б-н тартибга солинади. Атмосфера ҳавоси – турар жой, ижтимоий ва ишлаб чиқариш биноси ҳамда ишлаб чиқариш ҳудудидан ташқарида бўлган, ернинг эволюцияси давомида шаклланган атмосфера ерга яқин қавати газларининг табиий аралашмаси. Уларнинг ифлосланиши меҳнатни муҳофаза қилиш ва ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
БИРЖА БИТИМИ
БИРЖА БИТИМИ – биржа томонидан рўйхатга олинган биржа товари хусусида биржа савдосининг биржада қайд этилган натижаси бўйича тузилган олди–сотди шартномаси. Биржада рўйхатга олинган битимлар муайян бўлса нотариал тасдиқланмайди, агар қонунларда бошқача ҳоллар назарда тутилган бўлмаса, Б.б.лари биржа номидан ва ҳисобидан амалга оширилиши мумкин эмас. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
АТМОСФЕРА ҲАВОСИ
АТМОСФЕРА ҲАВОСИ – ер шарини ўраб олган бир неча хил газлардан иборат ҳаво қатлами, тирик мавжудот ҳамда бошқа табиат бойликларининг мутаносиблигини таъминловчи манба. Инсоният, қолаверса барча тирик мавжудотларга ҳаёт бахш этади. Шунинг учун ҳам у ўзининг хусусияти б-н бошқа табиат объектларидан ажралиб туради. А.ҳ. таркибида бир қанча газлар мавжуд бўлиб, уларнинг асосини азот (78,1 %), кислород (20,9%), аргон (0,9%), карбонат ангидрид (0,03%), неон, гелий, метан, криптон, водород ва бошқа газлар ташкил этади. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »
БИРГАЛИКДАГИ ФАОЛИЯТ
БИРГАЛИКДАГИ ФАОЛИЯТ – биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади. Қ.: Оддий ширкат шартномаси (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
АТА КОНВЕНЦИЯСИ
АТА КОНВЕНЦИЯСИ – “аtа carnet” товарларни вақтинча олиб киришда Божхона ҳақида Конвенция. БҲК томонидан 1961 й. Брюсселда қабул қилинган глоссарийга кўра таяниш (ҳавола қилиш) учун ишлатиладиган ибора. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »
БИРГАЛИКДАГИ ТАЛАБ
БИРГАЛИКДАГИ ТАЛАБ – солидар қарздорга кредитор тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли. Мажбуриятни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга нисбатан бажаришдан озод этади. Қарздордан мажбуриятнинг ижросини қабул қилиб олган солидар кредитор, агар улар ўртасида бошқача келишув бўлмаса, бошқа кредиторларга тегишли бўлган улушларини тўлаши шарт (ФКнинг 255-м.). (муал. – Н.Имомов) Батафсил »
АСОССИЗ БОЙЛИК ОРТТИРИШ
АСОССИЗ БОЙЛИК ОРТТИРИШ – қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахснинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БИР ТОМОНЛАМА ВОЗ КЕЧИШ
БИР ТОМОНЛАМА ВОЗ КЕЧИШ – бир тарафнинг хоҳиши б-н мажбуриятни келгусида бажаришдан озод қилишга қаратилган бўлиб, ҳар икки тараф мажбуриятни бажаришга ҳали киришмаган вақтда ёки мажбуриятнинг бир қисми бажарилган пайтда юз беради. Бу бир тарафлама битим бўлиб, унда тарафларнинг келишуви шарт эмас. Бунда кредиторнинг қарздан воз кечиши бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, мажбурият бекор бўлади. Қуйидаги ҳолларда б.т.в.к. йўл қўйилади: 1) ижронинг кечиктирилиши натижасида кредитор учун битимнинг аҳамияти қолмаса, 2) бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини бузмаса. (муал. – ... Батафсил »
АСОССИЗ БОЙИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР
АСОССИЗ БОЙИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР – қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахснинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахснинг асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни жабрланувчига қайтариб бериши б-н боғлиқ мажбуриятлари. Бу мажбурият, шунингдек, мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага келади ва у б-н боғлиқ ФКнинг мавжуд қоидалари асоссиз бойлик орттириш қўлга киритувчининг, жабрланувчининг ўзининг, учинчи шахсларнинг хулқ–атвори натижаси бўлганлигидан ёки уларнинг иродасидан ташқари содир бўлганлигидан қатъи назар, қўлланилади. (муал. ... Батафсил »
БИР ТОМОНЛАМА БИТИМЛАР
БИР ТОМОНЛАМА БИТИМЛАР – битим тузиш учун қонун ҳужжатларига ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлган битим. Б.т.б. уни тузган шахс учун мажбурият келтириб чиқаради. У бошқа шахслар учун қонунларда ёки бу шахслар б-н келишувда белгиланган ҳоллардагина мажбурият келтириб чиқариши мумкин. Б.т.б.ларга нисбатан, башарти қонун ҳужжатларига, битимнинг моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги ФКда белгиланган умумий қоидалар тегишлича қўлланилади. Б.т.б.да фақат бир томоннинг эрки ифодаланади, ҳуқуқ ва мажбурият фақат бир томоннинг иродаси бўйичагина вужудга келади, ... Батафсил »