БИОСФЕРА ҚЎРИҚХОНАСИ (инглизча biosphaira reserve) – ЮНЕСКОнинг биологик хилма-хилликни асраш ва унинг компонентларидан барқарор фойдаланиш қуроли бўлган “Инсон ва биосфера” халқаро дастурига киритилган, ер усти, қирғоқ бўйи ва денгиз экотизимларининг муҳофаза қилинадиган ҳудуди ёки уларнинг комбинацияси. Б.қ. ўзи жойлашган давлат бошқаруви ҳамда минтақа ва маҳаллий бошқарув органларининг назорати остида бўлади. Б.қ. қуйидаги функциялар бажарилишини таъминлайди: ландшафтлар, экотизимлар ва турлар муҳофазаси; имкониятларни намойиш қилиш ва ижтимоий–иқтисодий тараққиёт барқарорлигига кўмаклашиш; табиатни муҳофаза қилиш мақсадида маҳаллий, минтақавий, глобал даражада табиий атроф–муҳит бўйича билим ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
БИОСФЕРА
БИОСФЕРА (юнонча bios – ҳаёт, sphaira – шар) – ер қобиқларидан (сфераларидан) бири бўлиб, унинг таркиби ва энергетикаси асосан тирик жонзод фаолияти б-н белгиланади. Э.Зюсс томонидан 1875 й. киритилган бу атама В.И.Вернадскийнинг илмий изланишлари натижасида Ер сайёрасининг бутун сиртини англатадиган бўлди. Б. тропосфера, литосфера ва гидросферани ўз ичига қамраб олади; қалинлиги 30–40 км. Қ: Экосфера. (37) Батафсил »
АРЗ ҚИЛИНГАН ТАЛАБЛАР ДОИРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ
АРЗ ҚИЛИНГАН ТАЛАБЛАР ДОИРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ – суд ишни даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасида ҳал қилади. Бироқ, суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун б-н қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқиши мумкин. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »
БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК
БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИК – тирик организмнинг мураккаблиги, ўз функцияларини ўзи созлаш қобилияти ва улардан ҳар томонлама фойдаланиш имкониятини акс эттирувчи биологик объектларнинг фарқланадиган турлари ёки ҳодисалари сони ҳамда уларнинг фазо ва вақтнинг қайд этилган оралиғида учрашининг такрорийлиги. Б.х–х. барча ҳайвонлар, ўсимликлар, замбуруғлар, микроорганизмлар ва экотизимлар ҳамда уларда кечаётган жараёнларни ўз ичига олади. Б.х–х. уч даражага бўлинади: генетик хилма-хиллик, турлар хилма-хиллиги ҳамда экотизимлар хилма-хиллиги. Б.х–х. конкрет ҳудудда тарқалган турларнинг сони ва учрашининг такрорийлигини акс эттиради. Экотизимлар туркумлар маконларининг ҳар хил турлари ва ... Батафсил »
БИОГРАФИК УСЛУБ
БИОГРАФИК УСЛУБ – криминал психология, криминология, криминалистика ва б. фанларда кенг тарқалган инсоннинг хусусиятларини аниқлашга мўлжалланган тадқиқот усули. Индивиднинг турмуш тарзини таҳлил қилиш йўли б-н унинг руҳий хислатларини аниқлашга хизмат қилади. Бунда қадриятларнинг шаклланиши, ахлоқнинг устувор йўналиши ва мотивлари, турли вазиятларга шахснинг ўз муносабатларини билдириш усулларини умумлаштириш асосида ҳаётий шарт-шароитларнинг босқичлари аниқланади. Биографик материаллар чуқур статистик ишловдан ўтади, таҳлил қилинади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »
АРЕСТ
АРЕСТ – қ.: Қамоқ. Батафсил »
БИЛВОСИТА САЙЛОВЛАР
БИЛВОСИТА САЙЛОВЛАР – сайлов тизими. Унда вакиллик органининг депутатлари қуйи турган сайлов органлари таркибидан аҳоли томонидан сайланган вакиллар ёхуд қуйи вакиллик органларининг депутатлари ёки унисини ҳам, бунисини ҳам сайлов ҳайъатлари томонидан сайланади. Б.с.лар икки ёки ундан ортиқ босқичли бўлиши мумкин, аммо уч ва тўрт босқичли сайловлар ҳозирда жуда кам учрайди. АҚШ, Финляндия президентлари, Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси икки босқичли сайловларда сайланади. Франция сенатининг бир қисми уч босқичли сайловларда шаклланади: сайловчилар муниципал маслаҳатчиларга овоз беради, улар эса сенаторларни сайлайдиган делегатларни тайинлайди. ... Батафсил »
АРЕНДА
АРЕНДА – тижорат мақсадида кўчмас мулкларни ижарага олиш. Асосан бино–иншоотлар ва корхоналарни ижарага олиш А. деб юритилади. Оборот (муомала)дан чиқарилган ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқи ҳар доим давлатга тегишли бўлади. Қ.: кўчмас мулк ижараси. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
БИЛВОСИТА ИШБАЙ ҲАҚ
БИЛВОСИТА ИШБАЙ ҲАҚ – ходим бажарадиган ишни миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш қийин бўлган ҳолларда ёрдамчи касбларда ишловчи ходимларга (мас., корхонанинг электр монтёри, чилангари ва ҳ.к.) асосий ходимларнинг иш ҳақига ёки умумий иш натижаларига кўра тўланадиган иш ҳақи. Қ: Меҳнатга хақ тўлаш. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
АРБИТРАЖ БОШҚАРУВЧИСИ
АРБИТРАЖ БОШҚАРУВЧИСИ – қ.: Ташқи суд бошқарувчиси. Батафсил »