АЛОҲИДА ФИКР – суд ҳукми, қарори ёки ажримини чиқаришда бошқа судьялар хулосасига қўшилмаган суд аъзосининг ёзма фикри. ЖПК 472-м.га биноан, ҳукм судья томонидан чиқарилган бўлса, уни судьянинг якка ўзи, суд таркиби томонидан чиқарилган бўлса, судьяларнинг ҳаммаси имзолайди. Овоз бериш вақтида озчиликни ташкил қилган судья ҳукмга имзо қўйиб, ўзининг А.ф.ни ёзма равишда баён қилишга ҳақли. Бу фикрни у бевосита маслаҳатхонада ёзиши лозим. А.ф. ишга илова қилинади, лекин суд мажлисида эълон қилиниши мумкин эмас. А.ф. мавжуд бўлган иш апелляция тартибида кўрилмаган ёхуд ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
АЛОҲИДА ТАРТИБДА ИШ КЎРИШ
АЛОҲИДА ТАРТИБДА ИШ КЎРИШ – фуқаролик суд ишларини юритиш турларидан бири. Алоҳида тартибда кўриладиган ишларда ҳуқуқ ҳақида низо бўлмайди, шу белгиси б-н у даъво ишларини юритишдан фарқ қилади. Алоҳида тартибда иш юритишдан мақсад фуқароларнинг бирон–бир ҳуқуқлари вужудга келганлиги, ўзгарганлиги ёинки бекор бўлганлигини, яъни юридик фактларнинг мавжудлиги ёки уларнинг йўқлигини аниқлашдан иборат бўлади. (муал. – М.Мамасиддиқов) Суд томонидан алоҳида иш юритиш тартибида кўриладиган ишларга қуйидагилар киради: 1) юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар; 2) фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ... Батафсил »
АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ҲУДУДЛАР
АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ҲУДУДЛАР – ерлар ва сув кенгликлари (акваториялар) нинг устувор экологик, илмий, маданий, эстетик, санитария соғломлаштириш аҳамиятига молик қисмлари. А.м.э.ҳ. ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, минерал сувлар ҳамда табиат ёдгорликларини сақлаш учун ўта экологик, илмий, маданий, эстетик, санитария, соғломлаштириш аҳамиятига эгадир. А.м.э.ҳ. ерлари давлатнинг тегишли органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация, тарихий–маданий мақсадлар учун ажратиб берилган ер майдонлари ҳисобланади. Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерларининг ҳуқуқий ҳолатидаги ўзига хос хусусиятларни қуйидагиларда кўриш мумкин:1) Алоҳида муҳофаза ... Батафсил »
АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ГЕОЛОГИК ОБЪЕКТЛАР
АЛОҲИДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ГЕОЛОГИК ОБЪЕКТЛАР – илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари, ғорлар ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва ўзга аҳамиятга молик бошқа ер ости бўшлиқлари. Бу борада ЎзРнинг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, а.м.э.г.о.ни барпо этиш учун, шунингдек, нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисоби юритилиши лозим. А.м.э.г.о.ни барпо этиш ҳамда нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп ... Батафсил »
АЛОҲИДА ДАМ ОЛИШ КУНИ
АЛОҲИДА ДАМ ОЛИШ КУНИ – собиқ СССР даврида жорий қилинган (1922 й.) ва кейинчалик бекор қилинган (1940 й.да) қўшимча дам олиш куни. Маҳаллий аҳолига диний байрамлар муносабати б-н тегишли туман меҳнат бўлимлари б-н келишилгани ҳолда берилган. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »
АЛОҚА ХОДИМЛАРИ
АЛОҚА ХОДИМЛАРИ – алоқа-коммуникация тизимлари ва тармоқлари корхоналарида банд бўлган ходимлар тоифаси. Уларга меҳнат қонунчилиги қоидалари умумий асосларда татбиқ этилади. Айни пайтда меҳнатнинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган ҳолда алоқа бўлимлари, почта-телеграф, телефон трансляция, вақтли матбуот нашрларини тарқалиши ҳақида махсус қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин. Меҳнат шартномалари ва меҳнатни тартибга солишнинг алоҳида хусусиятлари ЎзРнинг “Алоқа тўғрисида”ги Қонунида ҳамда унинг асосида чиқарилган қонуности меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган. (муал. – С.Бобоқулов) Батафсил »
АЛОҚА ЕРЛАРИ
АЛОҚА ЕРЛАРИ – алоқа линияларини ҳамда уларга тегишли иншоотларни жойлаштириш учун алоқа, радиоэшиттириш, телевидение ва ахборот корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий фойдаланишга берилган ерлар. Алоқа ва электр узатиш линиялари ерлари таянч макони сифатида фойдаланилади. Улар ҳаво линиялари, ер ости кабель линиялари, зарур хизмат бинолари ва қурилмалари (подстанциялар, тақсимловчи қурилмалар, кабель будкалари ва шунга ўхшашлар) таянчи сифатида ажратилган ер участкалари қисмлари бўлиб, ички тузилишга эга бўлади. Алоқа линиялари, электр узатувчи, ҳаво ва кабель линиялари учун ер полосалари, вақтинчалик қурилмалар, қурилиш монтаж ... Батафсил »
АЛОМАТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
АЛОМАТЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ – папиляр нақшнинг ўзига хослиги (индивидуаллиги) уни тавсифловчи белгилар йиғиндисининг такрорланмаслигидан иборатдир. Папиляр нақшлар умумий ва хусусий белгиларга эгадир. Умумий белгиларга нақшнинг тури (ёйсимон, айланасимон, сиртмоқсимон), кўриниши (мас., оддий, пирамидасимон сиртмоқлар) ўлчамлари киради. Хусусий белгиларга илмоқлар, кўзчалар, бўлакчалар, кўприклар ва ҳ.к. кўринишдаги папилляр чизиқлар тузилишининг турли хусусиятлари киради. Бу хусусиятлар ҳар қандай папиляр нақшда учрайди, бироқ уларнинг нақшда ўзаро жойлашуви уни (нақшни) индивидуаллаштиради. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »
АЛЛОНЖ
АЛЛОНЖ – векселга илова қилинган қўшимча варақ. Унга вексел бўйича ҳуқуқларни ўтказиш ҳақидаги ёзувлар, агарда векселнинг орқа бетига сиғмаса киритилади. Векселни бировга ўтказиш ҳақидаги ёзув векселда бошланади ва А.да якунланади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »
АЛЛОКАТУРА
АЛЛОКАТУРА – айрим мамлакатларда солиқ инспектори томонидан бериладиган солиқ базасини аниқлаштириш учун тугалланмаган битимлар б-н боғлиқ тўловлар мавжудлиги ҳақидаги ҳужжат. А. тушунчасини солиқ кредити б-н адаштирмаслик лозим. Солиқ кредитида ишлаб чиқаришни ривожлантириш, асбоб–ускуналарни янгилаш, атроф–муҳитни муҳофаза қилишга қўшимча сармояларни киритиш мақсадида солиқ тўлаш муддатини узайтиришда ифодаланган давлат органлари ва ўз–ўзини бошқариш органлари томонидан амалга ошириладиган актдир. ЎзРда а. назарда тутилмаган. Жумладан, жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўловчи ўзининг жами йиллик даромадидан келиб чиққан ҳолда тўлайди. (муал. – Қ.Абдурасулова) Батафсил »