Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

БАНКЛАР АУДИТИ

БАНКЛАР АУДИТИ – банклар фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик текширишларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган аудиторлар томонидан ҳар й. текшириб турилиши. Б.а. – банк тизимига ишончни мустаҳкамлаш, банкларни аудиторлик текширишлар сифати ва таъсирчанлигини ошириш, уларнинг молиявий барқарорлиги холисона таҳлил этилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Аудит, хусусан, капиталнинг етарлилигини баҳолаш, ссудаларни таснифлаш, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, таваккалчиликни ва ликвидликни ўлчашни ўз ичига олади. Банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ ички аудиторлик дастурларини ишлаб чиқишлари ва амалга оширишлари шарт. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БАНК ҚОНУНЧИЛИГИ

БАНК ҚОНУНЧИЛИГИ – ваколатли давлат органлари томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган ва банк тизими ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуи. Б.қ. тизими ҳар хил турдаги меъёрий–ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига қамраб олади. Бу, авваламбор, қонунчилик ҳужжатлари бўлиб, уларда давлатнинг банк фаолияти соҳасидаги сиёсатига оид энг муҳим масалалар мустаҳкамлаб берилган. Бундай ҳужжатларга ЎзР Марказий банки тўғрисида, Банклар ва банк фаолияти тўғрисида, Банк сири тўғрисида, Кредит уюшмалари тўғрисида, Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунлар, ФК ва б. киради. Банк тизимини ислоҳ ... Батафсил »

БАНК ҲИСОБВАРАҒИ ШАРТНОМАСИ

БАНК ҲИСОБВАРАҒИ ШАРТНОМАСИ – банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит муассасаси (бундан буён матнда – банк) иккинчи тарафнинг – мижознинг (ҳисобварағи эгасининг) ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш мажбуриятини олади. Банк мижознинг банк ҳисобварағида мавжуд бўлган пул маблағларидан ҳисобвараққа талаблар қўйилган вақтда маблағларнинг мавжуд бўлишини ҳамда ҳисобварақ эгасининг ушбу маблағларни ҳисобварақда турган суммалар доирасида монеликсиз ... Батафсил »

БАНК ЧЕКИ

БАНК ЧЕКИ – тижорат банкининг ҳисоб-китоб чеки, мижознинг хизмат кўрсатувчи банкига чек берувчининг счётидан чек ушловчининг счётига маълум суммадаги маблағларни ўтказиш бўйича берган топшириғи. Чеклар тижорат банклари буюртмасига кўра уларнинг фаолияти учун етарли бўлган миқдорда Марказий банкнинг “Давлат белгиси” Давлат ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан тайёрланади. Бунда, чекнинг рақами ва серияси, банк–эмитентнинг номи ва фирма белгиси босмахона усулида чоп этилади. Чеклар товарлар, ишлар ва хизматлар учун жисмоний шахслар ва юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги фақат нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланилади. ... Батафсил »

БАНК ФИЛИАЛИ

БАНК ФИЛИАЛИ – банк номидан банк фаолиятини амалга оширувчи алоҳида бўлинма. Банклар ЎзРда ўз филиалларини очишлари мумкин. Филиалларнинг раҳбарларини уларни ташкил этган банкнинг раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки б-н келишиб тайинланади. Тижорат банклар фақат ЎзР ҳудудида филиаллар очишлари мумкин. Шунингдек, банклар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг рухсати б-н чет элларда ҳам ўз филиалларини очишлари мумкин. Б.Ф. фаолиятига банк бошқаруви томонидан тайинланган бошқарувчи раҳбарлик қилади. Бошқарувчидан ташқари , банк бошқаруви бош ҳисобчиси ва бошқарувчининг ўринбосарини тайинлайди. Бошқарувчи ишончнома асосида иш кўради, ... Батафсил »

БАНК ТИЗИМИ

БАНК ТИЗИМИ – у ёки бу давлатда муайян бир тарихий даврда мавжуд бўлган турли шаклдаги банклар ва банк и-тларининг ўзаро боғлиқ бўлган мажмуи. Б.т.ларининг ўзига хос хусусияти, банк концентрацияси б-н бирга, уларнинг марказий, тижорат, инвестиция, ипотека, жамғарма ва б. банк муассасалари ва ташкилотлари шаклида кенг ихтисослашуви ҳисобланади. Бир томондан, омонатларни жалб этиш, фойдали ва ишончли мижозлар ҳамда юқори даромад олиш учун банклар ўртасида рақобат юзага келиши, иккинчи томондан, банклар фаолиятини давлат томонидан тартибга солишни кучайтиришга интилиш мана шундандир. Жаҳон амалиётида ... Батафсил »

БАНК СИРИ

БАНК СИРИ – банк томонидан муҳофаза қилинадиган маълумотлар: ўз мижозларининг (вакилларининг) операциялари, ҳисобварақлари ва омонатларига доир маълумотлар; банк ўз мижозига (вакилига) банк хизматлари кўрсатиши муносабати б-н мазкур мижоз (вакил) тўғрисида олган маълумотлар; мижознинг (вакилнинг) банк сейфлари ва биноларида сақлаб турилган мол-мулки, унинг хусусияти ва қиймати ҳақидаги маълумотлар; мижоз (вакил) топшириғига биноан ёки унинг фойдасини кўзлаб амалга оширилган банклараро операциялар ва битимлар тўғрисидаги маълумотлар; банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банклар ўртасида муомалада бўлиши натижасида маълум бўлиб қолган, бошқа банкнинг мижозига (вакилига) ... Батафсил »

БАНК СЕРТИФИКАТИ

БАНК СЕРТИФИКАТИ – эмитент банк томонидан унинг номига мижознинг пул маблағларини қўйилганлиги тўғрисида ёзма гувоҳнома. Б.с. ўз эгасига ёки унинг меросхўрига Б.с. да белгиланган муддат ўтгандан сўнг қўйилган пул суммасини ҳамда унинг фоизини олиш ҳуқуқини беради. Б.с. қисқа мудатли бўлиб (одатда бир й.гача), инфляция унга деярли таъсир этмайди. Бундан ташқари, энг камида ўз қўйган маблағни олиш имконини туғдиради. Чунки инфляция унга таъсир қилган тақдирда ҳам оз фурсатга қўйилганлиги боис фоизлар б-н мижоз ютқазмайди. Унинг 2 тури мавжуд. 1. депозит сертификати, ... Батафсил »

БАНК ОМОНАТИ–ДЕПОЗИТИ

БАНК ОМОНАТИ–ДЕПОЗИТИ – талаб қилиниши б-ноқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс б-н тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз ҳаммасини қайтариб бериш шарти б-н топшириладиган пул суммаси. Тарафлар ўртасидаги муносабатлар омонат шартномаси б-н тартибга солинади. Банк омонати шартномаси бўйича, омонатнинг туридан қатъи назар, банк омонатчининг талаби б-н омонат суммасини ёки унинг бир қисмини бериши шарт, юридик шахслар томонидан қайтариб беришнинг шартномада назарда тутилган бошқа шартлари асосида қўйилган омонатлар ... Батафсил »

АЛДАШ ЁКИ ИШОНЧНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЙЎЛИ БИЛАН МУЛКИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИШ

АЛДАШ ЁКИ ИШОНЧНИ СУИИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ЙЎЛИ БИЛАН МУЛКИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИШ – талон–торож аломатлари бўлмагани ҳолда алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли б-н мулкдорга анча миқдорда зарар етказиш (ЖК 170 м.). Айбдорга билдирилган ишончни суиистеъмол қилиш ёки алдаш ҳаракатлари б-н ҳали келиб тушмаган, лекин шартномавий ёки бошқа бирон–бир мажбуриятга мувофиқ мулк эгасига келиб тушиши лозим бўлган пул маблағлари ёки моддий бойликларни ўзи ёки бошқа шахслар фойдасига олиб, мулкдорга зарар етказади. Шундай қилиб, ушбу жиноятни содир этиш орқали келиб чиқадиган мулкий зарар ... Батафсил »

Юқорига