Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

БАНК ОМОНАТИ ШАРТНОМАСИ

БАНК ОМОНАТИ ШАРТНОМАСИ – бир тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбурияти б-н боғлиқ шартнома. Ушбу шартноманинг ҳуқуқий асоси ФКнинг 759–770-м.да ўз ифодасини топган. Б.о.ш. омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади. Фуқаро омонатчи бўлган Б.о.ш. оммавий шартнома деб ҳисобланади. Б.о.ш. ёзма шаклда тузилган бўлиши керак. Агар омонатнинг қўйилганлиги омонат дафтарчаси, жамғарма ... Батафсил »

АКЦИЯЛАРНИНГ НАЗОРАТ ПАКЕТИ

АКЦИЯЛАРНИНГ НАЗОРАТ ПАКЕТИ – А.н.п. бу жамиятнинг асосий мулкдорига тегишли акцияларнинг йиғиндисидир. Бошқача айтганда, акциядорлик жамияти фаолиятини назорат қилишни таъминловчи акциялар сонидир. Акциядорлик жамияти жамият а.н.п.га эга бўлган шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан бошқарилиши мумкин. Назарий жиҳатдан олинганда, акциядорлик жамиятида акциялар ва акциядорлар сонидан келиб чиқиб назорат пакетининг ҳолати белгиланади. Мас., 50% дан ортиқ, 50%+1дона акция, ёки ундан кам бўлиши мумкин. Мас., “Америкэн телефон энд телеграф” корпорацияси 2 млн. акциядорга эга бўлиб, унда а.н.п. 0.6–0.98% дан ошмайди. Аксарият йирик акциядорлик ... Батафсил »

БАНК ОМОНАТИ

БАНК ОМОНАТИ – омонатчи учун келиб тушган пул маблағини қабул қилган бир томоннинг шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариши ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши тушунилади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

БАНК

БАНК – юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш; тўловларни амалга ошириш фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти. Б.лар ўз фаолиятларида қуйидаги Б. операцияларини ҳам амалга оширадилар: жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш; омонатларни жалб этиш; кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти б-н ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан кредитлар бериш. Б. бевосита ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта ... Батафсил »

БАЛЛИСТИТ

БАЛЛИСТИТ – тутинсиз порохнинг, суюқ нитроэфирда (кўпинча бошқа портловчи моддалар б-н бирга) қайта ишланган, целлюлоза нитрати (одатда, коллоксилин)дан иборат бўлган тури. Б.нинг асосий таркиби: 50-60% коллоксилин, 25-40% нитроглицерин, диэтилен-гликолдинитрат ёки уларнинг аралашмасидан иборат бўлади. Бундан ташқари, Б. таркибига ҳидли нитробирикмалар (динитротолуол), стабилизаторлар (централит), флегматизаторлар ҳамда порох зарраларининг бир-бирига ёпишиб кетмаслиги учун графит киритилади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »

АКЦИЯЛАРНИНГ АЙЛАНМА НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ

АКЦИЯЛАРНИНГ АЙЛАНМА НАРХИНИ БЕЛГИЛАШ – нарх одатда иккиламчи бозорда шаклланади ва унда жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш бозор қийматида амалга оширилади. Акцияларнинг айланма нархи бозордаги талаб ва таклифга боғлиқ. Бу жамият тўлаётган дивиденд миқдорига, банк депозитидан келадиган фоиз даромадларга, корхонанинг рентабеллик даражасига боғлиқ ҳолда шаклланади. Иккиламчи бозорда акцияларнинг айланма нархи акциядор ёки биржаларда аниқланади. Бу нарх акциянинг номинал нархидан баланд ёки паст бўлиши мумкин. Жамиятни таъсис этиш вақтида унинг акциялари ҳақини тўлаш жамият муассислари томонидан акцияларнинг номинал қиймати бўйича амалга оширилади. ... Батафсил »

БАЛЛИСТИК ТЎЛҚИН

БАЛЛИСТИК ТЎЛҚИН – жуда тез, овоз тезлигида учаётган снаряд ёки ўқ ҳавода ҳосил қилган, ҳавонинг зичлашган ҳолати. Б.т. қўзғалган ва қўзғалмаган ҳаволарни ажратувчи конус шаклида бўлади. Б.т. қаттиқ тўсиқ б-н тўқнашганида иссиқлик энергияси ажратиб бузилиб кетади, ажратилган иссиқлик энергиясининг бир қисми отилган снаряд ёки ўқни қиздиришга сарф бўлади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

БАЛИҚ ОВЛАШ

БАЛИҚ ОВЛАШ – балиқ ва умуртқасиз сув ҳайвонларини тутиш. ЎзРнинг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 18–19-м.даларига кўра, овчилик – Б.о. хўжалиги халқ хўжалигининг тармоғи бўлиб, ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш, шунингдек, ҳаваскорлик, спорт, ҳунармандчилик овчилиги ва Б.о. йўли б-н улардан оқилона самарали фойдаланиш унинг вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистон овчилар ва балиқ овловчилар жамиятларидан бирининг аъзоси бўлган ўн саккиз ёшга етган, жорий й. учун белгиланган миқдорда аъзолик бадалларини ва давлат божини тўлаган жисмоний шахслар ўқ отиш ва б. ... Батафсил »

АКЦИЯЛАРНИ МАЙДАЛАШ

АКЦИЯЛАРНИ МАЙДАЛАШ – акциядорлар қўлидаги акцияларнинг сонини, улардаги нархни пропорционал равишда пасайтиришдир. А.м.да бир акция бир неча акцияларга бўлинади. Улардаги нарх ҳам ўз–ўзидан камаяди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамият жойлаштирилган а.м. ҳуқуқига эга бўлиб, бунинг натижасида жамиятнинг бир акцияси худди шу турдаги икки ёки ундан ортиқ акцияга айирбошланади. Бунда жамият уставига жамиятнинг эълон қилинган акциялари номинал қиймати ва сонига доир тегишли ўзгартишлар киритилади. (муал. – Ш.Асадов) Батафсил »

БАЙРОҚ ҚОНУНИ

БАЙРОҚ ҚОНУНИ – халқаро хусусий ҳуқуқда кема қайси бир давлатнинг байроғи остида сузаётган бўлса, ўша давлатнинг қонуни қўлланилиши. Б.қ. асосан денгиз савдосида пайдо бўладиган коллизион масалаларни ҳал этиш мақсадида қўлланилади. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »

Юқорига