АКЦИЯ ШАКЛИДАГИ ДИВИДЕНД – дивиденд пул шаклидан ташқари акция кўринишида ҳам тўланиши мумкин. Ушбу шаклдаги дивиденд тўлови тез ривожланаётган компанияларда амалга оширилади. Чунки бундай корхоналарда нақд пул бизнесни ривожлантириш учун жуда зарур бўлганлиги сабабли, дивидендни ушбу шаклда тўлаш тўғрисида умумий йиғилиш қарор қабул қилади. Акциядор А.ш.д. олар экан, агар пул зарур бўлиб қолса уни сотиш орқали ўзидаги қўшимча акцияни нақд пулга айлантириши мумкин. (муал. – Ш.Асадов) Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
АКЦИЯ СЕРТИФИКАТИ
АКЦИЯ СЕРТИФИКАТИ – акциялар ўрнига уларнинг номинал қийматига тенг суммада А.с.лар бериш мумкин. А.с. амалдаги қонунчиликка асосан ёпиқ акциядорлик жамиятлари акциядорларига берилади. Чунки ёпиқ акциядорлик жамиятининг акциялари фақат эгаси ёзиладиган акциялар бўлиши мумкин, уларни бошқа шахсга ўтказиш тартиби уставда белгилаб қўйилади. Бундан ташқари, акциядорлар миқдори амалдаги қонунчиликка асосан чекланганлиги боис уларнинг ҳар бирига қўлидаги жами акцияга мутаносиб ҳолда А.с. берилиб, акцияга эгалик расмийлаштирилиши мумкин. Шунингдек, айрим давлат акциядорлик компанияларида, агар акциялар 100 фоиз давлатга тегишли бўладиган бўлса, у ҳолда акция ... Батафсил »
АКЦИЗ СОЛИҒИ
АКЦИЗ СОЛИҒИ – қўшимча қиймат солиғини солиш базасида ва нархида ҳисобга олинадиган билвосита солиқ кўринишида бюджетга тўланадиган (ундириладиган) соф даромаднинг қисми. А.с. ставкалари ва акциз тўланадиган товарлар рўйхати ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва солиқ тўловчиларга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда етказилади. А.с. тўловчилари деб, мулк шаклидан қатъи назар, акциз тўланадиган товарлар ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ҳисобланади. Акцизланадиган товарлар учун солиқ солиш объекти бўлиб: алкоголли маҳсулотлар бўйича унга нисбатан қатъий солиқ ставкалари белгиланган, сотилган ... Батафсил »
АКЦЕПТ КРЕДИТИ
АКЦЕПТ КРЕДИТИ – банклар томонидан банклардаги экспорт қилувчи кўчирилиб оладиган ўтказилувчи векселлар акцепти шаклида бериладиган кредит. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »
БАГАЖ
БАГАЖ – жўнатиш учун идишга жойланган ва йўловчи томонидан ушбу транспорт воситаларида олиб кетиладиган буюмлар. Б. тушунчаси темир йўл ва автомобиль транспорти б-н боғлиқ низомларда белгиланади. Мас., Вазирлар Маҳкамасининг 2003 й. 4 нояб.даги 482-сон қарори б-н тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва Б.ни ташиш Қоидалари”га асосан ҳажми 60 см х 40 см х 20 сантиметрдан 100 см х 50 см х 30 сантиметргача бўлган ва узунлиги 150 сантиметрдан 200 сантиметргача бўлган буюмларни, шунингдек, ўлчамидан қатъи назар, оғирлиги 20 килограммдан ортиқ бўлган ... Батафсил »
АКЦЕПТ
АКЦЕПТ – оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби. А.ни қабул қилувчи акцептант дейилади. А. тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак. Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, сукут сақлаш а. бўлмайди. Офертани а.лаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ.к.), агар қонун ҳужжатларида ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, А. ҳисобланади. ... Батафсил »
АКУСТИК ИФЛОСЛАНИШ
АКУСТИК ИФЛОСЛАНИШ – шовқин, тебраниш, магнит майдонлари ва атроф табиий муҳитга бошқача салбий физикавий таъсир кўрсатиш киради. Атроф табиий муҳитни а.и.нинг объекти инсоннинг саломатлиги ва меҳнат қобилияти. Оддий шовқин бошқа физикавий таъсир каби цивилизация давридаги ҳаётнинг доимий хусусиятларидан бири. Тегишли ҳаёт даражасини таъминлашда маълум бир даражадаги таъсир кўрсатиш зарурий элемент ҳисобланади. Лекин физикавий таъсир кўрсатишда йўл қўйиладиган даражадаги меъёрларнинг бузилиши инсонга салбий таъсир кўрсатиб, унинг касал бўлишига, ақлий ва жисмоний меҳнат лаёқатини пасайишига олиб келади ва жиддий асаб, рак, юрак-томир, ... Батафсил »
АКСИЛРЕКЛАМА
АКСИЛРЕКЛАМА – эълон қилинган реклама раддия сифатида берилган реклама бериш бўлиб, у ваколатли давлат органлари реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, ҳуқуқбузар мазкур органларнинг қарорига биноан ва улар кўрсатган муддатда А. бериши шарт. А. бериш ихтиёрий равишда ёки суднинг қарорига биноан ҳам амалга оширилиши мумкин. А. беришни амалга ошириш б-н боғлиқ барча харажатлар ҳуқуқбузар томонидан қопланади. Агар ҳуқуқбузар А.ни реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи орган белгилаган муддатда бермаса, мазкур орган ҳуқуқбузарнинг рекламасини у А.ни ... Батафсил »
АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБ–КИТОБЛАР – мижознинг (тўловчининг) топшириғига ва унинг кўрсатмасига мувофиқ аккредитив очган банк (банк–эмитент) ўз зиммасига унинг контрагенти маблағ олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш мажбуриятини ёки маблағ олувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатларни ва бошқа шартларни бажариш шарти б-н ушбу тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатларни бошқа банкка тақдим этишни ўз зиммасига олади. Аккредитивлар қопланган (депонентланган) ёки қопланмаган турларда очилиши мумкин. Қопланган (депонентланган) аккредитивларни очишда эмитент–банк мижознинг шахсий маблағларини ёки унга берилган кредитни эмитент–банкнинг мажбуриятлари амалда бўлган барча муддатга ижрочи ... Батафсил »
АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ
АККОРД ҲАҚ ТЎЛАШ. қ.: Меҳнатга аккорд ҳақ тўлаш. Батафсил »