АЙБ УЧУН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК – ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) натижасида етказилган зарар, фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилганлигидан қатъи назар, тўланиши лозим. Қонуний ҳаракатлар натижасида етказилган зарар қонунда назарда тутилган ҳолларда тўланади. Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. Башарти, қонунда ёки шартномада ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
АЙБ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ПРИНЦИПИ
АЙБ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ПРИНЦИПИ – ЖКнинг 9-м.да белгиланган принцип. Унга кўра: “Шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади.” А.у.ж.п., биринчидан, жиноят содир этганликда айбдор шахснинг шахсий (индивидуал) жавобгарлигини; иккинчидан, фақат қасд ва эҳтиётсизлик шаклидаги жиноят содир этган жисмоний шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилишини англатади. Шахс айби бўлган жинояти учунгина жавоб беради, айби бўлмаган шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди. А.у.ж.п. ижтимоий хавфли қилмиш ва унинг оқибатига нисбатан шахсий айби аниқланмаган ҳеч бир шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди, – деган ... Батафсил »
АЙБ
АЙБ – шахснинг жиноят қонуни б-н белгиланган ўзининг ижтимоий хавфли қилмиши ва унинг оқибатига нисбатан руҳий ва интеллектуал муносабати. А. жиноят таркиби субъектив томонининг ядросини ташкил қилади, бироқ уни тўлалигича қамраб олмайди. Шу б-н бирга айнан А. субъектив томоннинг зарурий белгисини ифодалаб беради. А. мавжуд бўлмаган тақдирда, жиноят таркиби тўлиқ мавжуд бўлмай, жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришга асос бермайди. Ўз навбатида А. икки элемент асосида юзага келади: интеллектуал ва иродавий. Уларнинг аҳамияти айнан шахснинг руҳий соғлиқ ҳолатида ўзи амалга ошираётган обьектив ... Батафсил »
АЖРИМ
АЖРИМ – суднинг процессуал ҳужжати, жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича чиқарилади. А. суд томонидан алоҳида хонада (маслаҳатхонада) ФПК 14– ва 237–238-м.да белгиланган тартибда чиқарилади ва ишга қўшиб қўйилади. Мураккаб бўлмаган масалалар ҳал этилганида суд ўз жойида А. чиқариши мумкин. Бундай А. суд мажлисининг баённомасига киритилади. А. чиқарилиши б-н дарҳол эълон қилинади. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »
АЁЛЛАР МЕҲНАТИ
АЁЛЛАР МЕҲНАТИ. Қ.: Хотин–қизлар меҳнати. Батафсил »
АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ
АЁЛЛАР ЖИНОЯТЧИЛИГИ – вояга етмаган ва катта ёшдаги аёллар томонидан содир этилган жиноятларнинг йиғиндиси. А. ж.ни ўрганишда айнан аёл жинсига мансуб шахсларнинг жиноят содир этишига таъсир кўрсатувчи криминологик омиллар ва сабабларга эътибор берилмоғи зарур. Аёллар жиноятчилиги умумий жиноятчиликнинг тузилишида, ижтимоий шарт-шароитларга қараб ўзгариб борадиган, шу б-н бир вақтда умуман жиноятчилик (эркаклар жиноятчилиги)даги ўзгаришларни такрорламайди. Юқорида зикр этилган сабабларга кўра, аёллар жиноятчилиги жиноятчиликнинг ўсиб боришга мойил бўлган мустақил қисмини ташкил этади. Амалиётда аёллар эркакларга қараганда анча кам жиноят содир этади. Узоқ ... Батафсил »
АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР САВДОСИ
АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР САВДОСИ – халқаро хусусиятга эга жиноят, унга қарши кураш зарурати халқаро ҳамкорликни талаб этади. ХХ а.нинг биринчи ярмида ушбу масала бўйича бир қатор битимлар тузилган. Кейинчалик улар Одамлар савдоси ва фоҳишабозликдан ўзгаларнинг фойдаланишига қарши кураш тўғрисидаги Конвенция б-н алмаштирилди. Конвенция БМТ Бош Ассамблеясининг 1949 й. 2 дек.да имзолаш учун очилган 317(IV) резолюцияси 1951 й. 25 июлда кучга кирди. Конвенциянинг 1 ва 2-м.да унинг иштирокчилари зиммасига айбдор шахсларни жазога тортиш мажбурияти юклатиладиган ҳаракатлар санаб ўтилган. (муал. – О.Муҳаммаджонов) Батафсил »
АЁВСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ
АЁВСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ – жабрланувчи б-н шафқатсиз муомала, унга жисмоний ва руҳий азоб чекишга олиб келадиган (мас., зарба бериш, қийнаш, эркинликларни чеклаш, озиқ– овқатдан, сувдан ва ҳ.к.дан маҳрум этиш) қўпол муносабатда бўлиш. (муал. – Ш.Абдуқодиров) Батафсил »
АДСОРБЦИОН-ЛЮМИНИСЦЕНТ УСУЛИ
АДСОРБЦИОН–ЛЮМИНИСЦЕНТ УСУЛИ – ҳужжатнинг матнларига киритилган ўзгартиришларни қўшимча сўз, жумла, рақам ёзувлари, матннинг айрим қисмларини ўчириб, бўяб ёки бошқа суюқлик б-н беркитиб йўқотиш ҳолларини текширишда қўлланиладиган услуб. Унинг асосида люминисцент жараёнини кучайтириш б-н матн дифференциялаштирилади. Бу услуб қалбаки ҳужжатдаги олдинги ва кейинги киритилган ёзувлардаги штрихларнинг фарқини аниқлаштириш имконини беради. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »
АДЛИЯ
АДЛИЯ (арабча адл – адолат, тўғрилик, ҳаққонийлик, одил судлов, холислик) – судлов муассасалари ва уларнинг фаолиятини англатадиган тушунча. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2003 й. 27 авг.даги “ЎзР Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ адлия органлари фаолиятига ЎзР Адлия вазирлиги раҳбарлик қилади. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент ш. адлия бошқармалари, ЎзР Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий–техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти, бошқа адлия органлари ва муассасалари киради. Адлия органлари ... Батафсил »