Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

АДВОКАТУРА

АДВОКАТУРА – адвокатларнинг уюшган кўнгилли жамоат ташкилоти. ЎзР Конс. 116-м. 2–қ. суд ва тергов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши, фуқароларга, корхона, муассаса ва ташкилотларга юридик ёрдам бериш учун адвокатура фаолият кўрсатиши белгиланган. А. ташкил этиш ва иш тартиби қонун б-н белгиланади. ЎзР “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунида (1996 й. 27 дек.) таъкидланишича, А. ҳуқуқий муассаса ҳисобланиб, у адвокатлик фаолияти ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти б-н шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмаларини ўз ичига олади. Адвокатлик фаолияти ... Батафсил »

АДВОКАТНИНГ КАСБИЙ ҲИМОЯСИ

АДВОКАТНИНГ КАСБИЙ ҲИМОЯСИ – адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади. Унинг касбий фаолиятини амалга ошириш б-н боғлиқ бошқа ҳуқуқларини амалга оширишга бирор тарзда тўсқинлиқ қилиш мумкин эмас. Давлат томонидан адвокатнинг касбий вазифаларини бажариш имконияти, касбий вазифаларини бажариши туфайли ҳаёти ва соғлиғи учун хавф–хатар юзага келганда зарур даражада ҳимоя б-н таъминланади. Адвокатнинг мустақиллиги қонун б-н таъминланади. Адвокат юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича касбий вазифаларини амалга ошираётганида унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди. Адвокатдан ҳамда ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК ЭТИКАСИ

АДВОКАТЛИК ЭТИКАСИ – адвокатлик фаолиятида қўлланиладиган асосий тамойиллар ва маънавий қоидалар мужассамланган касб қоидалари (одобномаси). Буларга: адвокатлик шаънига доғ туширадиган, касб–кор, обрўсини тўкадиган ва жамиятнинг унга нисбатан бўлган ҳурмати ва ишончига путур етказадиган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, ўзига юклатилган топшириқларни сидқидилдан бажариш, мижозлар ёки уларнинг қариндошлари ёхуд касб фаолияти туфайли мулоқотда бўладиган барча жисмоний ва юридик шахслар б-н, меҳнат қилаётган жамоа аъзолари б-н одобли муомалада бўлиш, ўзининг ташқи қиёфасига, кийиниш маданиятига эътибор бериш, ишни юритувга олгандан кейин (жиноят ишларидан ташқари) низони ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ

АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИ – жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш борасидаги касбий фаолият. А.ф. б-н шуғулланишга ваколатли ЎзР фуқароси лицензия олади. Адвокатлик лицензиясига эга бўлмаган шахслар, давлат ҳокимият органлари, корхона, муассаса, ташкилотлардаги юрисконсультлар, қонун ёки уставга кўра юридик хизмат кўрсатиш ваколатига эга бўлган лавозимли ходимлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизматлар ва нотариал идоралар томонидан амалда бажарилган нотариал ҳаракатлар адвокатлик фаолияти ҳисобланмайди. Жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида адвокат ҳуқуқий масалалар бўйича ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК СЎРОВИ

АДВОКАТЛИК СЎРОВИ – ўз касбий фаолиятини амалга ошириши муносабати б-н давлат органларидан, муассасалар, корхоналар, ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан зарур бўлган маълумотлар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар сўраб олиш, эксперт хулосаларини, мутахассиснинг маълумотнома–маслаҳатларини олиш учун адвокат томонидан тайёрланган расмий ҳужжат. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК СИРИ

АДВОКАТЛИК СИРИ – адвокатнинг мижозига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши муносабати б-н маълум бўлган ва унинг рухсатисиз ошкор этилиши мумкин бўлмаган, адвокатлик иш юритуви мобайнида тўпланган, батамом ёки муддатдан илгари ошкор этилиши мумкин бўлмаган барча маълумот, ҳужжатлар мажмуи. Мижознинг адвокатдан ёрдам сўраб мурожаат этганлигининг ўзи ҳам А.с. ҳисобланиши мумкин. Адвокат, адвокат ёрдамчиси, адвокатлар ҳайъатлари, фирмалари, адвокатлик бюроларининг мансабдор шахслари, техник ходимлари адвокатлик сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этиши ва бу маълумотлардан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатлари йўлида фойдаланиши ман этилади. (муал. – ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК ОРДЕРИ

АДВОКАТЛИК ОРДЕРИ – адвокат б-н мижоз ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномага ёки адвокатни давлат ҳисобидан жалб қилиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суднинг ажримига асосан, жиноят, маъмурий, фуқаролик, хўжалик ишларида ҳимоячи ёки вакил сифатида қатнашишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи, тегишли адвокатлик тузилмаси томонидан бериладиган ҳужжат. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИНИ ТУГАТИШ

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИНИ ТУГАТИШ – адвокатлик фаолиятини тугатиш лицензияни бекор қилиш орқали амалга оширилади. Лицензия уни берган орган томонидан, адвокатнинг бу ҳақдаги аризасига биноан, шунингдек, ЎзР фуқаролигини йўқотган тақдирда, муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланган ҳолларда ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганда, қонуний кучга кирган айблов ҳукми б-н маҳкум этилганда, лицензияни олиш чоғида ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар маълум бўлиб қолганда, адвокат касб одоби нормаларини мунтазам равишда бузганида ёки қонун ҳужжатларининг талабларини қўпол равишда бузганида бекор қилинади. Лицензия малака комиссиясининг интизомий жазо ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ – қонунда белгиланган тартибда адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома. А.л. шахсга малака имтиҳони топширилгандан сўнг тегишли малака комиссиясининг қарорига асосан адлия органлари томонидан берилади. А.л. олган шахс ЎзР «Адвокатура тўғрисидаги» Қонуннинг 5-м.да кўрсатилган фаолиятни олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК КАСБ ЭТИКАСИ ҚОИДАЛАРИ (КОДЕКСИ)

АДВОКАТЛИК КАСБ ЭТИКАСИ ҚОИДАЛАРИ (КОДЕКСИ) – адвокатларнинг ўз касб вазифасини амалга ошириш жараёнида, уларнинг одоб–ахлоқи, мижоз ва ҳамкасблар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва бошқарув, жамоат органлари б-н ўзаро муносабатларига қўйилган талаблар. А.к.э.қ. адвокатлар этикаси ва адвокатлик фаолиятини белгиловчи меъёрлар мажмуи. Барча адвокатлар, стажёр–адвокатлар ва адвокат ёрдамчилари ушбу меъёрларга риоя этиши лозим. ЎзРда А.к.э.қ. Ўзбекистон Адвокатлар Ассоциацияси таъсис съезди томонидан 1997 й. 1 авг.да тасдиқланган. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

Юқорига