ДАВЛАТ БОЖИНИ ҚАЙТАРИШ – тўланган давлат божи қуйидаги ҳолларда қисман ёки тўла қайтарилиши керак: 1) қонун ҳужжатлари бўйича талаб қилинганидан ортиқ бож тўланган бўлса; 2) аризани (шикоятни) қабул қилиш рад этилган бўлса; 3) аризалар (шикоятлар) ФКнинг 154-м.да назарда тутилган асослар бўйича даъвогарга қайтариб берилса; 4) иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли ишни юритиш тугатилган бўлса; 5) ариза муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган бўлса. Давлат божининг ортиқча тўланган қисми қайтариб берилади. Давлат божини қайтариш суднинг ажрими асосида молия органлари ... Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ДАВЛАТ БОЖИ
ДАВЛАТ БОЖИ – амалга оширилган қатор хизматлар (суд томонидан даъво аризалари ва б. ҳужжатларнинг қабул қилиниши, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, қатор ҳужжатларни бериш ва б.) учун, шунингдек, махсус ҳуқуқни берганлик учун ундирилади. Қонун ҳужжатларида божларнинг учта тури ажратилган: давлат божи, божхона тўлови ва рўйхатга олиш божи. ЎзР бутун ҳудудида амал қиладиган ҳамда юридик аҳамиятга эга бўладиган ҳаракатлар содир этиш ёхуд ваколатли органлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳужжатларини берганлиги учун олдиндан тўлов. Судларга даъво аризалари, давлат органлари ва мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ... Батафсил »
БЮДЖЕТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ
БЮДЖЕТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ – бюджетни тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этишнинг режали жараёни. Б.р.нинг асосий вазифаси иқтисодни кўтариш учун зарур бўлган барча ресурсларни аниқлаш ва жамлаш ҳамда улардан давлатнинг иқтисодий қудратини, аҳолининг ижтимоий аҳволини мунтазам ошириб боришда фойдаланишдан иборат. Шунингдек, б.р орқали давлатнинг айрим иқтисодий кўрсаткичлари, давлат бюджетининг даромад ва харажатлари қисми текширилади ҳамда иқтисодий баланс таъминланади. Б.р.нинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири: бюджет лойиҳасини тузиш ва тасдиқлаш б-н ўз якунига етмай, балки давлат харажатларини қисқартириш, бюджет ресурсларини тежаш, давлат ... Батафсил »
БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАР
БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАР – давлатнинг давлат бюджетига кирмайдиган ва аниқ мақсадларга мўлжалланган пул маблағлари. Б.т.ж. – молиявий тизимнинг янги бўғинларидан бири ҳисобланади. Бундай жамғармалар жумласига: республика йўл жамғармаси; ЎзР Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб–қувватлаш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи, Иш б-н таъминлаш давлат жамғармаси ва Пенсия жамғармаси киради. ЎзРнинг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига биноан давлат мақсадли жамғармалари – давлат бюджети таркибида жамланадиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағ манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек, шу ... Батафсил »
БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШ
БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШ – давлат бюджетидан давлат буюртмаларини амалга ошириш, давлат дастурларини бажариш, давлат ташкилотларини сақлаш б-н боғлиқ харажатларга пул маблағлари ажратиш. Б.м. давлат харажатларини амалга оширишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Давлатнинг асосий харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиб, улар давлат ижтимоий ва иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини молиялаштириш учун йўналтирилади. Бажарадиган хусусиятига кўра, одатда, ўз маблағларига эга бўла олмайдиган, аммо уларнинг фаолияти жамият ва давлат эҳтиёжларини қондиришнинг зарурий шарти бўлган ташкилотларнинг харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига тўлиқ қопланади. Уларга ўз харажатларини ... Батафсил »
БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛОВЧИЛАР
БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛОВЧИЛАР – тегишли бюджетлар ва харажатлар сметаларидан тасдиқланган параметрлар доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилган бюджет ташкилотлари, корхоналар ва хўжалик ташкилотлари раҳбарлари ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар. Уларга тегишли бюджетлар ва харажатлар сметаларида тасдиқланган параметрлар доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилган. Ўзларига берилган ваколат доирасига кўра б.а.м.т.: бюджетдан ажратиладиган маблағларни бош тақсимловчилари ва қуйи тақсимловчиларига бўлинади. (муал. – Ф.Исаева) Батафсил »
ДАВЛАТ БАНКРОТЛИГИ
ДАВЛАТ БАНКРОТЛИГИ – давлатнинг ташқи ва ички қарзларини тўлашдан тўлиқ ёки қисман иқтисодий қудратсизлиги. (муал. – А.Ли) Батафсил »
ДАВЛАТ БАЙРОҒИ
ДАВЛАТ БАЙРОҒИ – тасвири Конс., баъзан қонун б-н ўрнатиладиган, бирор давлатни бошқа давлатлардан фарқловчи расмий белги, нишон. У давлат мустақиллиги, суверенитети рамзи ҳисобланади. Д.б.нинг ранги, тузилиши ва эмблемалари маълум мазмунни англатади. Мустақил ЎзРнинг Д.б. 1991 й. 18 ноя. Олий Кенгаш томонидан тасдиқланган. ЎзРнинг д.б. муқаддасдир. ЎзРнинг Д.б.нинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидан иборат. Қонунда кўрсатилганидеқ, байроғимиз халқаро майдонда ЎзР делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафари чоғида, халқаро ... Батафсил »
БЮДЖЕТ ТРАНСФЕРТИ
БЮДЖЕТ ТРАНСФЕРТИ – бюджетдан юридик ёки жисмоний шахсга бевосита ёхуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари. (муал. – А.Ли) Батафсил »
БЮДЖЕТ ТИЗИМИ
БЮДЖЕТ ТИЗИМИ – давлат, маъмурий ҳудуд, баъзи муассасалар бюджетларининг иқтисодий муносабатлар ва ҳуқуқий меъёрларга асосланган мажмуи. Б.т. турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. Молия й.ига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш ЎзРнинг миллий валютаси – сўмда амалга оширилади. Б.т. қуйидаги асосий принципларга асосланади: бюджет таснифи тизими, ҳисоб–бюджет ... Батафсил »