БЮДЖЕТ ПРОФИЦИТИ – муайян даврда бюджет даромадларининг бюджет харажатларидан ортиқ бўлган суммаси. (муал. – А.Ли) Батафсил »
Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya
ГУВОҲЛАНТИРИШ
ГУВОҲЛАНТИРИШ – шахснинг баданини, кийимини кўздан кечириш, тиббий кўрикдан ўтказиш. Г. тергов ҳаракати. Жиноятдан жабрланган, жиноятни содир қилишда гумон қилинган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиб ёки кўздан кечириб гувоҳлантирилади. Шахсларнинг баданида турли излар, белги–аломатлар, кийимида жиноий ҳодисага алоқадор модда қолдиқлари, биологик доғлар ва ҳ.к. изланади. Г. натижаси процессуал ҳужжат бўлган баённомада қайд қилинади. Зарур бўлганда объектлар (кийим, модда қолдиқлари) экспертиза текширувига юборилади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »
ГУВОҲ
ГУВОҲ – муайян жиноят, фуқаролик, хўжалик ёки маъмурий иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисида маълумотга эга бўлган ва гувоҳлик бериш учун суд ёхуд тергов органларига чақирилган шахс. Г. қонунда белгиланган тартибда сўроқ қилинади. У ўз она тилида кўрсатувлар беришга, тергов ва судда банд бўлгани учун ишлаб турган жойидан ўртача иш ҳақи олишга, йўлкира ва б. чиқимларни ундириб олишга ҳақли. Г.нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ЖПКнинг 114–121м.да белгиланган. У кўрган–билганларини яширмай, холисона сўзлаб бериши лозим, акс ҳолда ЖК нинг м.га биноан жавобгарликка тортилади. ... Батафсил »
ГУБЕРНАТОР
ГУБЕРНАТОР – қатор давлатларда ҳудудий бирликларда сайланадиган ёки тайинланадиган юқори маъмурий шахс. Қоидага кўра, Г. федерация штатлари ва б. субъектларида ижро этувчи ҳокимиятга бошчилик қилади, аммо ш. бошқармасига ҳам бошчилик қилиши мумкин. Кейинги й.ларда Г. атамаси РФнинг айрим субъектларида маъмурият бошлиқларини ифодалайди. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИ
БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИ – аксарият ёки барча давлат ёки маҳаллий бюджет воситаларидан маблағ б-н таъминланадиган муассасалар. Бундай ташкилотларга бошқарув органлари, армия, суд, прокуратура, ижтимоий–маданий, фан–маориф, соғлиқни сақлаш соҳаларидаги муассасалар киради. (муал. – Ф.Самиғжонов) Батафсил »
ГРИФ
ГРИФ – 1) имзо ёки бирон–бир бошқа матн нусхаси туширилган муҳр, штемпель, шунингдек, ана шундай муҳр ёки штемпелнинг ҳужжатдаги изи (оттиски); 2) ҳужжат ёки нашр этилган нарса устидаги ундан фойдаланишнинг махсус тартибини белгиловчи ёзув, мас., «Хизматда фойдаланиш учун» грифи. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
ГРАФОЛОГИЯ
ГРАФОЛОГИЯ – хатшунослик тадқиқоти тарихидаги оқимлардан бири. Г. қўлёзма асосида уни ёзган шахснинг жисмоний ва ақлий хусусиятларини аниқлашдан иборатдир. Инсоннинг ташқи қиёфаси гуё унинг жиноятга мойиллигидан дарак беради, деган назариянинг асосчиларидан XIX а. криминалистлари П.Ломброзо, А.Бертильон хатшуносликка татбиқ этилиб қўлёзмани бажарган шахснинг руҳий, жисмоний ва б. хусусиятларини аниқлаш мумкин деган хулоса вужудга келган. Ҳозирда олиб борилган қатор илмий ва экспериментал тадқиқотлар асосида хатнинг умумий ва хусусий белгиларнинг барқарорлиги, вақт ва ёзиш шароитларига боғлиқ равишда нисбийлиги белгиланган. Ёзувдаги индивидуаллик белгилари ёзиш ... Батафсил »
ГРАФЛИК
ГРАФЛИК (инглизча – county) – АҚШ, Буюк Британия, Канада ва айрим бошқа мамлакатларда маъмурий–ҳудудий бирлик. (муал. – С.Хидиров) Батафсил »
ГРАНТ
ГРАНТ (инглизча – ҳадя, субсидия, стипендия) – муайян илмий тадқиқотларни ўтказиш учун фуқаролар ва юридик шахслар, жумладан, хорижий фуқаролар ва юридик шахслар, шунингдек, ЎзР ҳукумати томонидан ўрнатилган тартибда Г. бериш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ташкилотлар томонидан текинга ва қайтариб бермаслик шарти б-н грант берувчилар назарда тутган шартларда бериладиган пул ва б. маблағлар. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »
ГОРИЗОНТАЛ УЗОҚЛИК
ГОРИЗОНТАЛ УЗОҚЛИК – ўқнинг учиш нуқтасидан то нишонгача бўлган масофанинг қурол горизонтига мос қисми, Г.у. снаряднинг ҳаводаги учиш траекторияси Г.у. Учиб чиқиш нуқтаси – мил оғзи кесимининг марказидан бошланган горизонтал текислик, кўтарилиш чизиғи, тушиш чизиғи тўсиқ сиртигача бўлган. Учрашиш бурчаги сифатида энг кичик бурчак олинади; тушиш масофа. (муал. – Ж.Бобоев) Батафсил »