Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Yuridik Ensiklopediya

ГАРОВ ҲУҚУҚИ

ГАРОВ ҲУҚУҚИ – бир шахснинг мажбуриятларни таъминлаш учун бошқа шахсга мол-мулкка оид ҳуқуқини беришини тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрлар мажмуи. Ўзбекистонда Г.ҳ. гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса – нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса – рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Гаровга оид ҳуқуқий муносабатлар, жумладан: гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, бошқа шахсга ўтганида гаровнинг сақланиши, гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига кечиш, гаров б-н таъминланган мажбурият бўйича қарзни бошқа ... Батафсил »

ГАРОВГА ОЛУВЧИ

ГАРОВГА ОЛУВЧИ – гаров шартномасида тарафлардан бири. Унга кўра, қарздор гаров б-н таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда, кредитор талабларини гаровга қўйилган мол-мулкдан қаноатлантиришга ҳақли бўлади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

БУРЧ

БУРЧ – фуқаролик ҳуқуқи субъектлари зиммасига қонун ҳужжатлари, шартнома, иш муомаласи одатлари бўйича юкланган мажбурият тушунилади. Бурчнинг мазмуни субъект томонидан маълум хатти-ҳаракатларни содир этиш (мас., пул тўлаш, ашёни топшириш, ишни бажариш, хизмат кўрсатиш) ёхуд маълум қатъий ҳаракатларни содир этишдан тийилиб туриш (мас., шартнома бўйича ёки бошқа қонуний асосларда ўзига маълум бўлган бошқа субъектларнинг тижорат сирини ошкор қилмаслик) дан иборат. Субъект томонидан ўз зиммасига юкланган бурчни бажармаслик ёки унга риоя этмаслик тегишли фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни келтириб чиқаради (ФК 24–боби). (муал. – Ф.Маъмуров) Батафсил »

БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ

БУЙРУҚ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ – фуқаролик суд ишларини юритишнинг бир тури. Суд буйруғини чиқариш учун судга мурожаат этилган талаб низосиз бўлиши лозим. Судья бундай тартибда иш юритишда фуқаролик процессуал қонунида белгиланган иш кўриш б-н боғлиқ бўлган қоидалар татбиқ этилмайди, иш қўзғатилмайди, гувоҳларнинг кўрсатувларидан фойдаланилмайди. Суд буйруғига оид қоидаларда ундирувчининг пул маблағларини ундириш, шунингдек, кўчар мол-мулкни қарздордан талаб қилиш тўғрисидаги талаблар кўрилади. Низосиз тартибда деган сўзни алоҳида тартибда кўриладиган ишлардан фарқлай олиш лозим. Суд буйруғи тартибида кўриладиган талаблар қонунда белгиланган. Манфаатдор ... Батафсил »

ГАРОВГА ОЛИШ

ГАРОВГА ОЛИШ – 1979 й. БМТнинг Бош Ассамблеясида Г.о.га қарши кураш тўғрисидаги конвенция қабул қилинган. Шахсни ушлаб туриш, уни ўлдириш ёки оғир тан жароҳати етказиш, гаровга олинганларни тўлиқ ёки қисман озод қилиш шарти сифатида учинчи тарафни у ёки бу ҳаракатларини амалга ошириш ёхуд муайян ҳаракатлардан тийилишга мажбур қилиш жиноят ҳисобланади. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »

ГАРОВ СИФАТИДА ТУТҚУНЛИККА ОЛИШ

ГАРОВ СИФАТИДА ТУТҚУНЛИККА ОЛИШ – шахсни тутқунликка олиб, давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон–бир ҳаракат содир этиш ёки бирон–бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни талаб қилиб, гаров сифатида ушлаб турилган шахсни озод қилиш шартини қўйиш. Г.с.т.о. ЖК бўйича жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлардан ҳисобланади. Айбдор шахсни тутқунликка олиб, ўз талабларини қўяр экан, энг аввало, тутқунликка олинган шахсни, шунингдек, бошқа шахсларнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остида қолдиради. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. ... Батафсил »

БУЙРУҚ ЁКИ БОШҚА ВАЗИФАНИ ИЖРО ЭТИШ

БУЙРУҚ ЁКИ БОШҚА ВАЗИФАНИ ИЖРО ЭТИШ – буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек, мансаб вазифаларини қонунан бажариш туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди. Буйруқ, фармойиш ёки мансаб вазифаларини қонуний эканлигини кўрсатувчи биринчи шарт уларнинг расмий, тегишли суратда бўлишлигидир. Буйруқ – ижро этилиши даркор. У бошқарув ваколатлари берилган шахс томонидан бирор – бир ҳаракатларни амалга оширишни қонун ёки қонун ости ҳужжати асосида талаб этишдан иборат. Илтимос, ишонтириш, мажбурлаш ва ҳ.к.. Буйруқлар б-н бирга фармойишлар, кўрсатмалар ва б. берилади. Улар орасидаги фарқ ... Батафсил »

ГАРОВ СЕРТИФИКАТИ

ГАРОВ СЕРТИФИКАТИ – товарларни жўнатишда ёзиладиган ўтказиш векселига илова қилинадиган ҳужжат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ГАРОВ НАРСАСИ

ГАРОВ НАРСАСИ – ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан, ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) г.н. бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси б-н узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан, ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун б-н ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно. Фуқароларнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган айрим турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонун ҳужжатлари б-н ман этилиши ёки чекланиши мумкин. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

ГАРОВ МАЖБУРИЯТИ

ГАРОВ МАЖБУРИЯТИ – гаров б-н таьминланган мажбуриятни бажармаган ҳолларда қўйилган мулк қийматидан талаб қилиш б-н имтиёзли қониқиш олиш ҳуқуқини тасдиқловчи қарздор томонидан кредиторга бериладиган ҳужжат. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

Юқорига