Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

O‘zLiDeP ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини қўллаб-қувватлашга қаратилган самарали ишлар амалга оширилмоқда. Партия ташаббуси билан Давлат дастурининг аёллар тадбиркорлиги ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифаларнинг Сурхондарё вилоятидаги ижросининг бориши бўйича жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Унда O‘zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутатлари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Тадбиркор аёл уюшмаси”, Савдо-саноат палатаси ҳамда тадбиркор аёллар иштирок этди. Тадбирда таъкидланганидек, ... Батафсил »

ЖЧ-2014 Викторинаси: АҚШ-Португалия ўйинидан кейинги рейтинг жадвали

  № Ник номи Жами очко Аниқ ҳисоб Ютуқ сони Дуранг сони Тўплар нисбати 1 Regar 34 5 18 2 9 2 El-Barsa 33 5 17 3 8 3 ELDARADO 33 3 17 2 11 4 IkromRM 32 5 18 0 9 5 ya-nishonov 32 5 16 2 9 6 Kundakoriy 31 6 14 2 9 7 MessiRonaldu 31 5 19 0 7 8 rusajbek 31 5 18 0 8 9 fanur 31 4 16 2 9 10 SerLiV 30 ... Батафсил »

Абитуриентлардан маҳалладан маълумотнома сўрашлари тўғрими?

САВОЛ: (имло аслича қолдирилди) Ассалому алайкум. Менинг исмим Комил (исм ўзгартирилди), ёшим 29 да, мен шу вактгача институтда укимаганман, хозирда хусусий тадбиркор (чилангар) булиб ишлайман, оилам анча катта, мен бир неча йил Тошкентдаги институтларга хужжат топшириб укишга кира олмади.2012 йил СамДУга хужжат топширдим ва бунда хам омадим чопмади, 2013 йилда бир амаллаб СамКХИ институтига хужжат топширдим лекин бунда хам омадим чопмади, сабаби мен хужжат топширишда уз билимимни хисобга олмаган эканман, бу йил яна СамКХИ га хужжат топширмокчиман,чунки бошка институтларга нисбатан ... Батафсил »

Касбий (ижодий) имтиҳонлар қандай топширилади?

САВОЛ: Абдулазиз O’zbekiston san’at va madaniyat institutinining ijodiy imtihonlari qanday o’tkaziladi va men kino rejissorligi yo’nalishiga hujjat topshirmoqchiman, ijodiy imtihonda nima qilish kerak? Javob uchun rahmat! ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг IV банди “Касбий (ижодий) имтиҳонлар” деб номланади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовлари ўтказилишига қадар 11 июлдан 25 июлгача, тест мажмуаларида фаннинг ўрнига қараб унинг учун назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 ... Батафсил »

Жорий йилда тест синовларига ўзгартиришлар киритилдими?

САВОЛЛАР: Шуҳрат Шу йилги тест сновларида қўшимча фанлар қўшилганмиш. Шу ҳақида маълумот берсангизлар. Самандар Assalomu alaykum. Test sinovlariga yana o’zgartirish kiritildimi? Iltimos, shu haqida ma’lumot bersangiz. ЖАВОБ: Жорий йилда тест синовларига бир қатор янгиликлар киритилганлиги рост. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 30 апрелдаги “Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2170-сонли Қарорига асосан киритилмоқда. Айнан қандай ўзгартиришлар киритилаётганлиги ҳақида қуйидаги манзилдан батафсил маълумот олишингиз мумкин. “АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР: ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат ... Батафсил »

«Олий ҳамширалик иши» таълим йўналишига фақат тиббий йўналишда ўқиганлар топшира оладими?

Ҳа, шунақа. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-бандига асосан, Республика тиббиёт олий таълим муассасаларида ташкил этилган 3 йиллик «Олий ҳамширалик иши» таълим йўналишига қабул фақат ўрта махсус, касб-ҳунар тиббий маълумот (ҳамширалик, акушерлик иши ва фельдшерлик) негизида амалга оширилади. Мазкур йўналиш бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади. “АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР: ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат топшириш мумкин? ... Батафсил »

Аввалги йилда ОТМларнинг кириш баллари ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?

Бир неча йиллардан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида абитуриентларга қулайлик туғдириш мақсадида қабул жараёнлари билан боғлиқ энг зарур маълумотлар бериб борилмоқда. Хусусан, ОТМларнинг йўналишлар бўйича квоталари, ҳар кунлик ҳужжат топширганлар сони, тест натижалари ва ҳ.к. Ўтган йилдан бошлаб, абитуриентлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни ДТМ сайтидан олишлари мумкин бўлди. Шунингдек, ҳар йили ўтган йилги натижалар ҳам бериб борилади. 2013/2014 ўқув йилида ОТМларга қанча ҳужжат топширилгани ва йўналишлар бўйича ўтиш баллари неча баллни ташкил этгани тўғрисида қуйидаги манзилдан маълумот ... Батафсил »

Аввалги йилда ОТМларга қанча ҳужжат топширилганлиги ҳақида қаердан маълумот олса бўлади?

Бир неча йиллардан буён Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида абитуриентларга қулайлик туғдириш мақсадида қабул жараёнлари билан боғлиқ энг зарур маълумотлар бериб борилмоқда. Хусусан, ОТМларнинг йўналишлар бўйича квоталари, ҳар кунлик ҳужжат топширганлар сони, тест натижалари ва ҳ.к. Ўтган йилдан бошлаб, абитуриентлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни ДТМ сайтидан олишлари мумкин бўлди. Шунингдек, ҳар йили ўтган йилги натижалар ҳам бериб борилади. 2013/2014 ўқув йилида ОТМларга қанча ҳужжат топширилгани ва йўналишлар бўйича ўтиш баллари неча баллни ташкил этгани тўғрисида қуйидаги манзилдан маълумот ... Батафсил »

Абитуриент тест синовларида ўқиган чет тилидан бошқа тилни танлаши мумкинми?

Ҳа, мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 4-бандига асосан, абитуриентлар чет тиллар сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича тест синови топширади. Шунга қўшимча равишда айтилганки, абитуриент ўқиган чет тилидан қатъи назар, хоҳлаган (инглиз, немис, француз) чет тилидан тест топшириши мумкин. “АБИТУРИЕНТ-2014” МАВЗУСИГА ОИД БОШҚА САВОЛЛАР: ОТМ қабул комиссиясига қачонгача ҳужжат топшириш мумкин? Абитуриентлар қандай ҳужжатлар топшириши керак? Жорий йилда абитуриентлар ҳужжат топшириши ... Батафсил »

Ўзбек тилида таҳсил олган абитуриент рус тили гуруҳига ҳужжат топшира оладими?

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган яна бир саволлардан бири, ўрта ёки ўрта-махсус таълимни ўзбек тилида (ёки рус) олган абитуриент ОТМнинг рус тили гуруҳига (ёки ўзбек) ҳужжат топшира оладими ёки йўқми деган саволдир. Сабаби баъзи ОТМ қабул комиссияларида абитуриентлар ОТМгача ўқиган тилда ҳужжат топшириши мумкинлигини, тилни ўзгартиришга ҳаққи йўқлигини таъкидлашаётганлиги ҳақида маълум қилишади. Аслида бу қанчалик тўғри? Ҳозир шу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сонли қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш ... Батафсил »

Юқорига