Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

“Соғлом бола йили” Давлат дастури тасдиқланди

2014 йил 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Хабарда таъкидланишича, “дастурда аввало ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, мустақил фикрлай оладиган, юксак интеллектуал салоҳиятли, чуқур билимли ва замонавий дунёқарашга эга, мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир баркамол авлодни шакллантириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва имкониятларини ана шу мақсадларга сафарбар этишга доир кенг миқёсли чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган”. “СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” ... Батафсил »

Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

2014 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси “Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» ПФ-4589-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган. Қарорга кўра, Низомга 2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга ... Батафсил »

Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига янги ректор тайинланди

Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтига янги ректор тайинланди. Бу ҳақида, 12uz.com сайти хабар бермоқда. Нашринг берган хабарига кўра, янги ректор сифатида Жасур Салихов тайинланган. У бунга қадар Тошкент Халқаро Вестминстер Университети проректори лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, хабарда таъкидланишича, Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори лавозими 2013 йил март ойидан буён вакант бўлган. Ўшанда институтнинг аввалги ректори Фарход Ризаев Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди. Таъкидлаш жоизки, Институтнинг расмий сайти – http://www.mdis.uz ... Батафсил »

Ўзбекистонда 41 та спорт тури бўйича тренерлик қилиш учун жисмоний тарбия маълумоти шарт эмаслиги белгиланди

2014 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири М.Ходжиматов “Тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхатини тасдиқлаш ҳақида”ги 91-сонли буйруққа имзо чекди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, буйруқ асосида тренер ва тренер-ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия маълумотига эга бўлишлари талаб этилмайдиган спорт турлари рўйхати иловага ... Батафсил »

Июль ойидан бошлаб хорижга чиқиш фақат биопаспорт асосида амалга оширилади

2014 йил 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори тасдиқланди. Ҳужжат матнида таъкидланишича, Қарордан асосий мақсад замонавий халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда паспорт тизимини янада такомиллаштириш, халқаро ўтказиб юбориш чегара пунктларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспорт назоратидан ўтиши тартиб-қоидасини соддалаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлашдир. Қарорда белгиланган қоидага кўра, 2014 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши фақат биометрик паспортлар бўйича амалга ... Батафсил »

Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхати тасдиқланди

2014 йил 31 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра, даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқланди. Қарорда даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари таҳририят томонидан белгиланган умумий тираж ҳисобидан юборилиши назарда тутилган. Мазкур қарор асосида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини таҳририят ва матбаа корхоналарига етказиш ҳамда муассаса ва ... Батафсил »

Шуҳрат Тешаев Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Фармонига асосан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги раҳбари ўзгарди. Бу ҳақда 12uz.com хабар берига асосланиб, Кун.Уз хабар берган. Аммо ҳозирча мазкур Фармоннинг расмий матни қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинмаган. Хабар беришларича, Президент Фармонига асосан Тешаев Шуҳрат Журақулович Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланган. Вазир ўзгаргани тўғрисидаги маълумот вазирлик сайтида ҳам тасдиқланган. Тешаев янги лавозимда 2013 йилнинг сентябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланган Зафар Рўзиев ўрнини эгаллади. Шуҳрат Тешаев ушбу тайинланувга қадар қишлоқ ва сув ... Батафсил »

Ислом Каримов XXII қишки Олимпиаданинг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 7 февраль куни Сочи шаҳрида ўтаётган XXII қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Президентини «Адлер» аэропортида Сочи шаҳар раҳбарияти ва Халқаро Олимпия қўмитаси вакиллари кутиб олди. Давлатимиз раҳбари шу куни мазкур улкан халқаро спорт байрами учун махсус барпо этилган Олимпия шаҳарчаси мажмуасидаги “Фишт” стадионида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Сочига ташрифи доирасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан амалий учрашув ўтказди. ... Батафсил »

Навоийни билмаганларга…

Бугун – 9 февраль. Қандай кун эканлиги Сизга маълум. Улуғ бобокалонимиз, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. Мен ушбу буюк шахс сиймосига ортиқча таъриф бериб ўтиришни ўзимга жоиз деб топмадим. Шунчаки, бугун тасодифан топиб олган Алишер Навоий ҳақидаги бир шеър мени ушбу блогпостни ёзишга ундади. Алишер Навоий сиймоси ҳақида гап кетса, энг аввало мустақиллигимиз билан боғлиқ бир ҳолат кўз олдимга келади. Биласиз, юртимизда йилларга турлича ном бериш анъанаси бор. Кўпчилик йилларнинг бундай номланиши 1997 ... Батафсил »

Муҳаммад Юсуфга бағишланган марсияни айтиб лицейга имтиҳонсиз киргандим

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида Президент Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармон асосида мамлакатимиз миқёсида шоирга бағишланган кечалар, турли тадбирлар ўтказилмоқда. Деярли ҳар куни ТВдаги информацион дастурларда бу ҳақида лавҳалар берилмоқда. Шуларни кузата туриб, Муҳаммад Юсуф ҳақидаги хотираларимни Сизлар билан ўртоқлашай дедим. Ёшлигимдан ҳамма соҳага қизиқиб кўрадиган одатим бор. Ҳар бир ишда ўзимни бир синаб кўрсам дейман. Ўхшаса, ўхшамаса – фарқи йўқ. Масалан, ўзимизча ҳаваскор шоирвачча сифатида шеърлар ҳам ёзиб кўрганмиз. Қизиқчиликка-да, энди… ... Батафсил »

Юқорига