Yangi hujjatlar

Муаллиф архиви: Хушнудбек Худайбердиев

Бир тарафнинг аризаси билан никоҳдан ажралиш асослари

Савол: Мен турмуш ўртоғимдан ажрашмоқчи эдим. Қандай ҳолларда фақат эр-хотиндан бирининг аризаси бўйича фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилиши мумкин? Жавоб: Ушбу масала ҳақида Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 43-моддасида сўз боради. Унга кўра агар эр-хотиндан бири: суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса; суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса; содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, ... Батафсил »

Берилмай қолган 2 ойлик маош тақдири

Савол: Мен яқинда оилавий шароитим туфайли ўзим ишлаб турган ташкилотдан ишдан бўшадим. Аммо ушбу ташкилот менга икки ой қолиб кетган маошимни бермади. Бу қонунга зид эмасми? Жавоб: Ташкилот маъмуриятининг қилган хатти-ҳаракати қонунга зид. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари берилган бўлиб, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа ... Батафсил »

Тест янгиликлари: Энди жавоблар варақасида фанлар блокларга ажратилмайди

Юртимизда ҳозир абитуриентлар учун қизғин палла. Минглаб, йўқ, юз минглаб абитуриентлар талаба бўлиш истагида 70 та олий таълим муассасаларига (филиаллар билан) ҳужжатларини топшириб, 1 август куни бўладиган тест жараёнларига тайёргарлик кўришмоқда. Блогимда имкон қадар қабул жараёнлари билан боғлиқ маълумотларни бериб боришга ҳаракат қиляпман. Бугун тест жараёнлари билан боғлиқ бир ўзгартириш ҳақида айтиб ўтмоқчиман. Хабарингиз бор, ОТМларга кириш тестлари 3 та фан блоки бўйича ўтказилади. Ижодий имтиҳон мавжуд бўлган ОТМларда эса 2 та фан блоки. Саволлар китобида ҳар бир фан бўйича ... Батафсил »

“Билайн”нинг рекламаси қонунийми?

Юртимиздаги мобил алоқа операторлари билан боғлиқ мавзу ўтган йилдан буён энг оммабоп ва кенг муҳокама қилинаётган мавзулар хит-парадида 1-ўринга кўтарилиб олганига анча бўлди. Алоқа бозорида яққол ҳокимлик қилаётган икки компания бир-бири билан ўзаро рақобати мобайнида турли янгиликлар ўйлаб топишга, шундоқ ҳам кўп абонентини яна кўпайтиришга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабдан иккала компания ҳам абонентлар учун оригинал хизматлар ўйлаб топиш, уларни кенг миқёсда реклама қилиш борасида ишлар олиб бормоқда. Гапни кўпайтирмасдан, асосий мавзуга ўтаман. “Билайн” (“Unitel” МЧЖ ва “Buzton” ҚК МЧЖ) алоқа ... Батафсил »

ЎзМУ ҳамда СамДУ “Ҳуқуқшунослик” факультетлари ёпилди (ми?)

2013 йил 11 июнь кунидаги “2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан, мазкур йилда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган эди. ЎзМУ “Ҳуқуқшунослик” факультети эмблемаси || nuu.uz Мазкур қарордаги эътиборга молик ўзгаришлардан бири, бу Ўзбекистон миллий университети ҳамда Самарқанд давлат университетларининг “Ҳуқуқшунослик” факультетларига талабаларни қабул қилиш квотаси ажратилмаганлиги бўлди. Яъни ушбу йилда юқоридаги факультетларга қабул жараёни ўтказилмайди. Ушбу ўринда савол туғилади, энди мазкур факультетлар тугатиладими? Уларда ўқиётган юқори курс ... Батафсил »

Абитуриент-2013: Қабул квоталари

Қабул квоталари республика ОТМлари бўйича қуйидагича тақсимланган (алифбо тартибида): 1. Андижон давлат тиббиёт институти       —                        400 2. Андижон давлат университети                —                        1415 3. Андижон қишлоқ хўжалиги институти   —                        840 4. Андижон машинасозлик институти        —                        825 5. Бухоро давлат тиббиёт институти          —                        240 6. Бухоро давлат университети                   —                        1470 7. Бухоро муҳандислик-технология институти                      — 1160 8. Гулистон давлат университети                —                        900 9. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети             — 240 10. Жиззах давлат педагогика институти   —                        1605 11. Жиззах политехника институти            —                        ... Батафсил »

Тест баллари

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси   (2013/2014 ўқув йили учун) Тест коди (*) Танлов коди, таълим йўналиши номи Тест синови ўтказиладиган фанлар мажмуаси Балл Х001 5110100-Математика ўқитиш методикаси 5110700-Информатика ўқитиш методикаси 5111002-Касб таълими: кончилик иши 5111004-Касб таълими: автомобиль йўллари ва аэродромлар 5111007-Касб таълими: бино ва иншоотлар қурилиши 5111010-Касб таълими: гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш 5111012-Касб таълими: енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси 5111013-Касб таълими: ер тузиш ва ... Батафсил »

Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (тўлиқ рўйхат)

Кеча 2013/2014 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Кўпчилик қайси ОТМга нечта квота ажратилганлиги ҳақида савол бергандан сўнг, бу ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Олдин айтганимдек, 2013 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2013/2014 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 56 607 нафар талаба қабул қилинади. Бу ... Батафсил »

2013/2014 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

2013 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “2013/2014 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Ушбу қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2013/2014 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 56 607 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 19 120 нафари давлат грантида ва 37 487 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Ўтган йилги қабул квоталари билан солиштирадиган бўлсак, қабул қилиниши режалаштирилган талабаларнинг умумий сони ўзгармаган. Ўтган йилги Президент қарорида ҳам ... Батафсил »

Ғалаба ва биз муддатидан аввал ЖЧдамиз!

Ёз эндигина ўз жазирамалари, кутилмаган ёмғир ва шамоллари билан юртимизга кириб келган бир вақтда, футбол мухлислари кузни ёдга олишмоқда. Чунки жўжаларни санайдиган пайтдамиз ҳозир. Қатар ва Ливанни жўжалари палағда чиқиб қолди десангиз. Тушунса бўлади, уларда ҳаво ҳарорати юқори, иссиқ урдириб қўйишган, шекилли. Ушбу икки терма жамоа тўғридан-тўғри йўлланмадан расман маҳрум бўлишди. Ливан плей-оффдан ҳам умидини узган бўлса, Қатар мўжиза туфайлигина плей-оффга чиқиши мумкин. Майли, хуллас, энди фақат диққатимизда 3та терма жамоа бўлади: ЎЗБЕКИСТОН, Ж.Корея ва Эрон. Энди имкониятларни ва гуруҳдаги ... Батафсил »

Юқорига