Yangi hujjatlar

“Камолот” ЁИҲ раиси Баҳодир Ғаниев Президент девони ёшлар масалалари сектори раҳбари этиб тайинланди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси Ғаниев Баҳодир Мухторович Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ёшлар сиёсати масалалари секторига раҳбар этиб тайинланган. Бу ҳақида Sharh.uz нашри маълумот берган.

Баҳодир Ғаниев “Камолот” ЁИҲ раиси лавозимида 2010 йилдан буён фаолият юритиб келади. Ундан аввал 2009 йилда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган эди.

Б.Ғаниев 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

1998 йил Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тугатган.

Шунингдек, Президентнинг “Умид” жамғармасининг лойиҳаси доирасида Лафборо (Loughborough) университети магистратураси (Буюк Британия)да муҳандис-иқтисодчи, лойиҳаларни бошқариш магистри ихтисослиги бўйича таҳсил олган.

Биз Баҳодир Ғаниевнинг ёшлар масалалари бўйича келгуси масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз!
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (30)
  • Йўқ (3)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига